Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги 289-мактабда 14 апрель куни 11-синф ўқувчиси 3-қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда пойтахт мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса соат 10:15 да содир бўлган. Катта танаффус пайтида 11-синф ўқувчиси С.А. 3-қават ойнасидан ташқарига қараганида ўз мувозанатини йўқотган ва пастга тушиб кетган.
Ўқувчилар бу ҳақда мактаб маъмуриятини хабардор қилган. Шу заҳотиёқ мактаб ҳамшираси ўқувчи С.А.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Сўнгра тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага етказилган.
С.А. жароҳат олмаган ва айни пайтда саломатлиги яхши. Прокуратура ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб бормоқда. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ўрганиш якуни бўйича маълумот берилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)