Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,96 сўмга кўтарилиб, 11 441,96 сўмни ташкил қилди. Евро 67,73 сўмга ошиб, 12 658,24 сўм бўлди. Рубль 0,42 сўмга кўтарилиб, 140,37 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси беш кунлик кўтарилишдан сўнг пастлаб, 11 421 сўм бўлганди. Евро 12 590,51 сўмни, рубль 139,95 сўмни ташкил қилганди.
Изоҳ (0)