Элёр Мардонов Навоий вилояти ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳокимлик хабарига кўра, Навоий вилояти ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида шу пайтга қадар фаолият юритиб келаётган Ғофур Мусурмонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан 13 апрель кунидан вазифасидан озод қилинган.
Элёр Мардонов 1983 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2008 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институтини, 2013 йилда Ўзбекистон Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган. 2018 йилда президент фармонига кўра “Жасорат” медали билан мукофотланган.
Мазкур лавозимга қадар Навоий шаҳридаги ХХХ-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси вазифасида фаолият олиб борган.
Изоҳ (0)