Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, интернетда Шуҳрат Абдураҳмонов акс этгани иддао қилинган видео тарқалиши ортидан, ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифаларда вилоят ҳокимининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда обрўсизлантирувчи ҳақоратомуз постлар эълон қилинган.
Шу сабабли инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситилишига олиб келувчи маълумотлар тарқатганлик ҳолати бўйича прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилган.
“Ҳозирда қонунга хилоф бундай маълумотлар тарқатган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонун доирасида чора кўриш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда”, — дейилади баёнотда.
Ҳокимликнинг эслатишича, Ўзбекистон Конституциясининг 13-моддасига кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Ушбу олий қадриятни бузганлик учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик белгиланган.
Изоҳ (1)
Яхши инсонни шани, кадр киммати борлигини, у конституция билан курикланишини билишар экан а, конунни шунака вактларда тусатдан ишлаб кетишига беш кетаманда,