• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Пахта теримига чиқишни ватанпарварлик деб ўйлардик” — андижонлик шифокор

    Андижон вилояти, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Нилуфар Тожибоева ўттиз йилдан ортиқ соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаб келади. “Дарё” мухбири оддий шифокорликдан раҳбарлик лавозимларигача ишлаб келган Нилуфар Тожибоева билан тиббиёт ходимларининг пахта даласида умри қандай ўтгани, бугунги кунда пахта даласидан қайтарилгани соҳа ходимларига қандай имкониятлар яратилаётгани хусусида суҳбатлашди.

    Ноябрнинг охиригача далаларда пахта терган кунларимиз бўлган

    “Тиббиёт ходими бўлганимдан, халқимизнинг саломатлигини мустаҳкамлашда қандайдир ўз ҳиссамни қўшиб, ишлаётганимга доим шукрона келтираман. Аллоҳга шукур, бугунги кунга келиб, фақат ўзимизнинг фаолиятимиз билан шуғулланяпмиз. Негаки ҳаётим давомида бир неча даврларни ўтказганман. Тиббиёт ходими сифатида фаолият бошлаганимга ҳам мана ўттиз йилдан ортган бўлса, шу йиллар давомида жуда ҳам кўп нарсалар бошимиздан ўтди.

    Мактаб даврида ўқувчи бўлсак-да, ўша пайтларда дала ишларида қатнашган пайтимиз бўлган. Лекин биз мажбурий меҳнатга боряпмиз, деб ўйламаганмиз. Бу бир ватанпарварлик, халқимизга, ҳукуматимизга ёрдам сифатида қилганмиз, деб кўтаринки руҳларда борганмиз.

    Сентябрь ойи келиши биланоқ, 2-3 сентябрлардан пахта теримига чиқиб кетганмиз. Ва теримнинг охирги кунлари, яъни ноябрь охири —декабрь бошларигача пахта терганмиз.

    Мактабни битириб, тиббиёт институти талабаси бўлдим. Институтда ўқиб юрган пайтларимиздаям дала меҳнатларига борганмиз, ягналардан тортиб, мевачилик “савхоз”ларда мева терган пайтларимиз бўлган. Куз ойларида, албатта, йиғим-терим ишларида қатнашганмиз”, — дейди Нилуфар Тожибоева.

    Нилуфар Тожибоева
    Фото: Фазлиддин Муқаддасов

    Ҳаттоки ҳомиладор талабаларни ҳам ҳеч ким пахтадан мустасно қилмаган

    “Теримда норма қўйиларди. Биз ўша нормаларни бажаришга мажбур бўлганмиз. Пахта теримни бошида теришга қийналганмиз. Мажбурий килограммларни термаганимиз бўйича уриш ва сўкишлар ҳам эшитганмиз. Кейинчалик зўр теримчи бўлиб кетганмиз. Лекин ўша ўқиш даврига қайтганимизда ўқув йили муддати қисқа қолгани учун қўшимча дарслар билан ҳамма мавзуларни қамраб олишга ҳаракат қилардик. Чунки тиббиёт олийгоҳи бўлганимиз учун дарсликка киритилган фанларни ўтишимиз мажбурий, уларни ўзлаштиришимиз шарт бўлган. Шу сабабли кечалари ўқишга, ўзлаштиришиб, имтиҳонлардан ўтишга ҳаракат қилардик.

    Талабалик давримизда турмушга чиқиб, ҳомиладор бўлган дугоналаримиз ҳам пахтага бориб теришга мажбур бўлган. Йигирма ҳафтагача ҳомиладорликда бўлган қизларимиз бориб, пахта терган кунлар бўлган. Уларни ҳеч ким пахтадан мустасно қилмаган”

    Ижтимоий соҳа ходимлари мажбурий меҳнатнинг барча турига жалб қилинган

    “Олийгоҳни тугатганимдан кейин Андижон туманидаги оилавий поликлиникада иш бошладим. Бир неча йиллар ўша поликлиникада терапевт-участка врачи бўлиб ишладим. Шунда ҳам фақат ўзимизга юклатилган вазифаларни қилмаганмиз, балки жамиятда бўлаётган барча жараёнларда иштирок этганмиз. Барчамизга маълум авваллари ижтимоий соҳа ходимлари бўлган шифокор ва ўқитувчилар нафақат пахта жараёнларида, ободонлаштириш ишларида ҳам иштирок этган. Айниқса, қурилиш соҳаларига ҳам меҳнатларимиз сингди.

    Ўттиз йиллик фаолиятим давомида тизимда оддий шифокор даражасидан масъул раҳбар лавозимларигача ишлаганман. Ушбу лавозимларда ишлаганимда баъзида ходимларимгаям ачинган пайтларим бўлган. Чунки кичик ва ўрта тиббий ходимларни топшириқларга биноан қаергадир ишга жўнатаётган пайтимда юрак ҳовучлаб ўтирганман. Ўша жойлардан эсон-омон қайтишсин, ишқилиб бирор зарар етмасин деб ўтирганман. Негаки баъзида ободонлаштириш жойлари бўлиб берилганда гуллар экишга ҳам борганмиз”,— дейди у.

    Ҳар куни кечқурун ҳокимликда тузилган штабда раҳбарларни кундузи билан қилган иши бўйича ҳисоб китоб-қилинган

    “Пахта терим мавсумида саноқда одамлар айтилади. Масалан, битта ташкилотдан ўнта ёки бешта пахта теримига деб айтилади. Лекин биз бир нечта жойларга берардик. Фалон туманга бешта жўнатасиз, пистон туманга 10 та жўнатасиз дейиларди. Ўша пайтларда кимдир касал бўлиб қолади, кимнингдир боришга имконияти йўқ бўлади ёки уйида таъзия бўлиши мумкин эди.

    Мана шундай пайтларда ходимларни етказолмаган кунларимиз бўлган. Энг ачинарлиси, фақат ўзингни ходиминг бўлсин дерди. Уни акаси ёки укаси ўрнига бориб, уч-тўрт кун ёрдам бериб турсин, деган масалалар ҳам рад қилинарди. Фақат ўша ташкилотда ишлаётган ходим бўлсин, дейиларди.

    Пахта далаларида ходим ёки бизга режа берилган килограммларга етказолмаган кунларимиз бўлган. Ўша пайтларда пахта заводларида кечасигача турардик.

    Терилган пахтамизни ўтказгунча қанча килограмм чиқади, энди нима қиламиз? Агар оз бўлса қандай бўлади? Бугунги ходим етишмовчилиги масаласини қандай қилиб ечамиз? Кеч пайтки йиғилишда бўладиган сўровларда шу саволларга жавоб излардик. Чунки у пайтларда ҳар куни кечқурун ҳокимликда тузилган штабларда раҳбарлардан кундузи билан қилган иши бўйича ҳисоб китоб-қилинган. Лекин ўша пайтда ҳам тиббиёт ходимлари биз раҳбарларни гап эшитмаслигимиз учун ҳаракат қилишарди.

    Институт, ташкилот ва отрядларда тиббий хизматга бириктирилган ходимлар кундузи билан пахта даласида теримчиларга биринчи ёрдам кўрсатиш билан бирга кечаси қайтгач, ярим тунгача теримчиларни қабул қилиб чиқишарди”- дейди шифокор.

    Пахта мавсумида тиббиёт ходимлари етишмовчилиги бўларди

    “Шунақа пайтлар бўлганки, бўлимларда ёки оилавий поликлиникаларда ҳатто муолажаларга қўйгани ҳамшира тополмай қолган кунларимиз бўлган. Иккита муолажада ишлаб тургин, бугун икки баробар ишлайсан. Биринчи ва иккинчи қаватдаги беморлар ҳолати сенинг зиммангда, деган кунларимиз ҳам бўлган. Чунки ўша пайтларда нафақат пахта теримга, балки тиббий хизматларга ҳам ходимлар берганмиз. Тиббий хизматга бир қанча ходим берилганидан кейин, яна теримга ҳам одам беришга мажбур бўлган кунларимиз бўлган. Ана шунда тиббиёт ходимлари етишмовчилиги бўларди.

    Ҳатто палаталарни ювиб чиққани санитаркалар бўлмай қоларди. Боиси теримга кўпроқ шу кичик тиббий ходимлар жалб қилинарди. Шундай пайтларда ҳамширалар палаталарни ювиб, тозалаб чиқишга тўғри келган кунларни ҳам кўрдик. Олдин тозалаб, йиғиштириб, ундан кейин ювиниб, санитария меъёр қоидалари бўйича муолажа хоналарига кириб иш ташкилланарди.

    Ўша пайтларда шифокорлар бўлмай қолганда бош врачлар, даволаш бўйича ўринбосарлар, бўлим мудирлари ўзлари ўтириб, беморларни қабул қилиб, касалларни кўриб юрган кунларимиз бўлган. Хонадонларга чақирувларга ҳам бош врачлар бориб кўрган. Чунки амалдаги ҳудудга бириктирилган шифокорлар тиббий хизматлар, пахта далаларига ёки бошқа ташкилий ишларга жалб қилинган”,— дейди у.

    Энди биздан фақат ўз ишимизни талаб қилишяпти

    “Пахта далаларига борганимизда “Пахта — бизнинг миллий бойлигимиз” деганмиз. Мана шу пахтани эъзозласак, халқимиз бой бўлади, бирор нарсага зориқмайди, деб ишлаганмиз. Пахта далаларида ўзимизни қаҳрамондек ҳис қилганмиз. Мана шу хирмонга ҳиссамиз қўшиляпти. Пахтани терганим учун Ватанимга ҳиссам қўшилди, деган фикрларда бўлганмиз.

    Энди эса биз ва ўқитувчиларга ўз ишинг билан шуғуллан, деяпти. Тиббиёт ходимимисан аҳолини соғломлаштир, касалликларнинг олдини ол, профилактикаси, беморларни даволаш билан шуғуллан. Сенинг ишинг фақат шу. Ўқитувчимисан болаларни ўқит, уларни илмли, зиёли бўлиши учун ишла, бошқа соҳаларнинг ўз эгалари бор деган нарсани қўйиб берди. Сен ўзинг эгалик қилаётган соҳаларинг билан шуғуллан деди. Мен мана шунга жуда ҳам хурсандман”, — дейди тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Нилуфар Тожибоева.

    “Менимча” кўрсатувининг эфирга узатилган навбатдаги сонида узоқ йиллик пахта сиёсати ўзбек миллатини не кўйларга солгани ҳақида сўз борди ва унда кўрсатув муаллифи Cоттон Campаигн томонидан Ўзбекистон пахтасига қўйилган 12 йиллик бойкот бекор бўлганига бир йил тўлганини ёдга олди.

    14.04.2023, 15:59   Изоҳ (0)   3312
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззах ва Гулистон шаҳарларига ҳавони мониторинг қилувчи автоматик станциялар ўрнатилди

    14.04.2023, 15:28

    Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида тиббиёт соҳасида 300 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    14.04.2023, 14:48

    “Инсон шаъни, қадр-қиммати олий қадриятдир”. Шуҳрат Абдураҳмонов билан боғлиқ хабар юзасидан баёнот берилди

    14.04.2023, 14:35

    Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    14.04.2023, 14:25

    Бўстонлиқдаги тоғларда адашиб қолган тўрт киши қутқарилди (видео) 

    14.04.2023, 13:50

    Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш борасидаги хабарларга изоҳ берилди

    14.04.2023, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.