Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Урганч шаҳар Олимпия стадионида ёнғин чиқани айтилган хабарларга расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 10 апрель куни Урганч шаҳар Паҳлавон Маҳмуд кўчасида жойлашган “Олимпия” спорт мажмуасида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида амалий-тактик ўқув машқлари ўтказилган.
“Тадбирда иккита ёнғин-қутқарув экипажи қатнашиб, ўқув машқи шартларига кўра машъала шартли равишда ёқилган. Мазкур тадбир соат 22:40 дан 23:30 гача давом этган”, — дейилади муносабатда.
Куни кеча Навоийда 3 қаватли қурилиш моллари савдо марказида ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди. Март охирларида Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин юз бергани маълум қилинганди. Шунингдек, Андижондаги кўп қаватли уйда ёнғин чиққани, Хоразмдаги пахта заводида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)