Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,13 сўмга кўтарилиб, 11 410,17 сўмни ташкил қилди. Евро 5,20 сўмга ошиб, 12 443,93 сўм бўлди. Рубль курсида ҳам ўсиш кузатилди — эртадан бир Россия рубли 2,51 сўмга тушиб, 139,64 сўмни ташкил қилади.
Бундан аввал доллар ва рубль кетма-кет тўрт кун пастлаганди. Евро икки кунлик пастлашдан сўнг кетма-кет икки кун кўтарилганди. 10 апрелдан эса доллар ва евро курси кўтарилиб, рубль 3,61 сўмга тушганди.
Изоҳ (0)