• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади

    Сенатнинг 39-ялпи мажлисида хотин-қизлар ҳамда болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга доир қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

    Фото: Сенат

    Янги қонунда “оилавий (маиший) зўравонлик”, яъни хотинига ёки эрига, собиқ хотинига ёхуд собиқ эрига, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган зўровонлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

    Ҳужжатга биноан, эндиликда жинсий зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тариқасидаги инсонпарварлик актлари татбиқ этилмайди. Бундай жиноятлар учун жазо чоралари янада оғирлаштирилади.

    Мажлисда Сенат раиси Танзила Норбоева жамиятдаги зўравонлик ҳолатлари ва қабул қилинаётган қонуннинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

    Танзила Норбоева
    Фото: Сенат

    “Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонлик масаласининг бугун қанчалик долзарб эканини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ. Таҳлилларга қараганда, 2021—2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ҳамда зўравонлик ҳолатлари юзасидан 72 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган. Шундан қарийб 61 мингдан ортиғи оилада содир этилган зўравонликлар билан боғлиқ.

    Афсуски, шу кунгача Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик бўйича жавобгарликка тортувчи алоҳида норма бўлмаган. Республикада 2020 йилда 156 та, 2021 йилда 243 та номусга тегиш жинояти содир қилинган. Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг зўрланиши ва ўлдирилиши, Хоразмдаги болалар уйи, Сергели туманида она 3 нафар фарзанди билан бирга юқори қаватдан сакраши...

    Хулоса шуки, жамиятимизда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган ҳамда вояга етмаган фарзандларимизга нисбатан зўравонлик ҳолатларига қарши турадиган янада мустаҳкам ва қатъий қонунларга эҳтиёж бор.

    Оилавий (маиший) зўравонлик”, “таъқиб этиш”, “шаҳвоний шилқимлик қилиш” каби қонунчилик нуқтаи назаридан янги, лекин реал кундалик ҳаётда аллақачон пишиб етилиб, муаммога айланган тушунчалар киритилаётгани ва бундай хатти-ҳаракатларга нисбатан қатъий жавобгарлик белгиланаётгани жуда муҳим”, –– деди Сенат раиси.

    Фото: Сенат

    Мажлисда қонун билан хотин-қизларга нисбатан шаҳвоний мазмундаги ҳаракатлар содир этганлик, таъқиб этганлик ҳамда ота-она ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланаётгани айтилди.

    Амалдаги қонунчиликка кўра, номусга тегиш ҳамда жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш каби жиноятларни квалификация қилишда жабрланувчининг ёши айбдорга аён бўлиши асосий мезонлардан бири сифатида келтирилган. Эндиликда ушбу қоида бекор қилинмоқда, яъни айбдорнинг жабрланувчи ёшини билмаслиги уни Жиноят кодекси моддаларининг тегишли қисмларида назарда тутилган жавобгарликдан озод қилмайди.

    Янги қонунда вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонликни содир этган шахсларнинг болаларга таълим, тарбия бериш, шунингдек, болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланишини тақиқлаш ҳамда бу турдаги жиноятларни содир этган шахсларнинг рўйхатини юритиш кўзда тутилмоқда.

    Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    06.04.2023, 13:10   Изоҳ (0)   6569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада вилоят перинатал марказининг 19 млрд сўм эвазига бунёд этилган янги биноси фойдаланишга топширилди (фото)

    06.04.2023, 12:59

    Қамчиқ довонида лак-бўёқ ортилган юк машинаси ёниб кетди. Жабрланганлар бор

    06.04.2023, 12:43

    “Табиат ва атроф муҳитга зарар келтирган ҳуқуқбузарларга нисбатан катта миқдордаги жарима жазоларини қўллаш масаласини қонунчиликка киритиш таклифи ишлаб чиқилмоқд...

    06.04.2023, 12:29

    Ўзбекистон таълим соҳасини ривожлантиришда халқаро ҳамкорлардан 580 млн доллар жалб этади

    06.04.2023, 12:19

    Ўзбекистонда кам таъминланган фуқароларни давлат ҳисобидан адвокат билан таъминлаш кафолатлари кучайтирилади 

    06.04.2023, 11:57

    Ўзбекистонда гўшт, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилган ижтимоий реестрга кирган аҳолига ҚҚС қайтарилади

    06.04.2023, 11:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.