Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида юк машинаси ёниб кетди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 11:10 да Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонига ўтувчи 259-километрида юк машинаси ва учта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Тўқнашув натижасида лак-бўёқ маҳсулотларини олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 25 дақиқа ичида ёнғинни ўчирган.
.jpg)
Ўчириш вақтида довоннинг бир томони вақтинча ёпилган. “Соат 12:30 да транспорт ҳаракати тикланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 6 киши жабрланган”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қамчиқ довонида 23 март куни Iveko русумли юк машинаси кабинасида ёнғин содир бўлганди.
Изоҳ (0)