Ўзбекистон бўйлаб 3 апрель куни соат 20:00 дан 23:00 га қадар жала ёмғирлари бўлиши кутилмоқда.
“Ўзгидромет” директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаевнинг хабар беришича, фақат Нукус, Урганч ва Андижон шаҳарларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 2 апрель куни тушдан кейин кузатилган ёғингарчилик сабаб кўплаб кўча ва метро бекатларини сув босгани акс этган видеолар тарқалганди. Пойтахт ҳокимлиги ёмғир сувлари нима сабабдан кўчаларга тошиб кетганига изоҳ берган.
Тошкент шаҳридаги лотокларнинг ўртача диаметри 300 миллиметрга тенг. Улар ёғингарчилик сувларини коллекторлар ва каналларга етказади. 2 апрель куни икки соат давомида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида 20 миллиметр ёмғир ёғган ва бу апрель ойи учун белгиланган умумий меъёрнинг, яъни 60 миллиметрнинг учдан бир қисмига тенг.
Изоҳ (0)