Андижон шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтказилган “Конституция ўзимизники” шиори остидаги навбатдаги тарғибот тадбирида саккиз мингдан ортиқ олий таълим муассасаларининг талабалари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар бермоқда.
Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов, Андижон давлат тиббиёт институти ректори, профессор Мадамин Мадазимов, Андижон шаҳридаги “Rоbо Code” робототехника ва дастурлаш мактаби директори Абдулазиз Якубов, Андижон давлат чет тиллари институти талабаси, вилоят инклюзив таълим маркази раҳбари Сарвиноз Одилжонова ҳамда Андижон шаҳридаги “Биотехсервис” хизмати сантехниги Тимур Мирзахонов ўз чиқишларида янги таҳрирдаги Конституциянинг Янги Ўзбекистон учун аҳамияти, унга киритилаётган қўшимча ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилишини ўз фаолиятлари мисолида таъкидлаб, барчани референдумда фаол иштирок этишга чорлади.
Тадбирда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Фаррух Зокиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ҳамда Шоҳжаҳон Жўраевлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбирда сўз олганлар барча андижонликларни конституция ислоҳотларида фаол бўлишга ва 30 апрелга белгиланган референдумда иштирок этишга чақирди.
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)