• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Конституцияга мен ҳам таклиф бергандим”— тарих ўқитувчиси ўз фаолияти ва ўзгараётган қомус ҳақида

    Тарих ва ҳуқуқшунослик фанлари ўқитувчиси Акмал Мадиев 2001 йилдан бери Қашқадарё вилояти, Китоб туманида жойлашган 2-ихтисослаштирилган мактаб интернатида фаолият юритиб келади. Муаллим яқинда Мактабгача ва мактаб таълими вазири устамаси бўйича имтиҳонда 100 фоизлик натижа қайд этиб, ғолиб бўлди ва ойлик-маошига қўшимча беш миллион сўмлик устамани қўлга киритди.

    Акмал Мадиевнинг мингдан ортиқ шогирди ОТМларга киришга муваффақ бўлган, улар асосан, давлат сиёсий бошқаруви, суд, прокуратура, ички ишлар, таълим соҳасида меҳнат қилади.

    Муаллим “Дарё” мухбирига берган интервьюсида ўқитувчилик машаққатлари, таълим, ўзгараётган Конституция тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

    Акмал Мадиев
    Фото: шахсий архив

    “Конституцияга мен ҳам таклиф берганман”

    Янгиланаётган қомусни давлатимиз тарихидаги муҳим сиёсий жарайон дея айта оламан. Бу борада мен ҳам ўз таклифларимни бердим. Бошқа таклиф этилаётган ўзгаришлар ичида ҳам халқимиз ҳаётига катта таъсир ўтказадиган ўзгаришлар бор.

    Амалдаги Конституциянинг 41-моддаси бепул таълимга бағишланади. Янги таклиф этилётган моддада фақат умумий таълим эмас, мактабдан ташқари, қўшимча таълим ҳақида ҳам гап боради. Бу жуда муҳим. Чунки бола учун фақат мактаб таълими етарли бўлмаслиги мумкин. Ўқувчининг етук бўлиши учун қўшимча таълим жуда муҳим.

    Фото: Telegram / “Манба”

    Конституцияда яна бир жиҳат – кишининг судлангани унинг авлодларига таъсир қилмаслиги белгиланмоқда. Аввал яқин қариндоши бир неча ой “ўтирган” бўлса-да, ўзига боғлиқ бўлмаган равишда орзу қилган касби (масалан ички ишлар) соҳасида ишлай олмаган ёшларни кўп кўрганмиз. Бу нарсага чек қўйилиши катта ислоҳотдир.

    Янги қомусда сенаторлар сони кескин қисқармоқда. Амалдаги 100 сенатор ўрнига 65 сенатор таклиф этиляпти. Сон эмас, сифат ортидан қувиш, чиқарилаётган қонунлар аҳамиятини оширади, қолаверса, давлат бюджети сарфи камаяди.

    Энг катта ўзгаришлардан бири 1-моддада бўлмоқда. Ўзбекистон суверен, демократик шунингдек, дунёвий, ижтимоий давлатга айланмоқда. Шу жойида ижтимоий деган сўзга эътибор беринг. Ижтимоий ҳимояни давлат томонидан фуқароларга тақдим этиладиган моддий ва маънавий ёрдам мажмуи деса ҳам бўлади. Аҳолини ижтимоий қўллаб - қувватлаш ошади, ҳар бир фуқаро ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни сеза бошлайди.

    Фото: Акмал Мадиев

    “Маошим минг долларга етди”

    Вазир устамаси бўйича имтиҳонда қатнашдим. Қарши шаҳрида ўтказилган жарайонда барча саволларга жавоб бериб, 100 фоизлик натижа кўрсатдим, суҳбатдан ҳам муваффақиятли ўтдим.

    Натижада ойлигим қарийб минг долларга етди. Бундан ташқари, дарсдан сўнг, ўқувчиларга қўшимча дарс машғулотлари ўтаман. Ўқитувчининг моддий ҳолати яхши бўлса, дарс сифати ҳам кескин ошади, педагог майда ва маиший масалалардан узоқлашиб, таълимни ривожлантиради.

    Ўзимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, ўтган 2022 йилда ўқитган шогирдларим орасида ОТМларга кириш даражаси 85-90 фоизни ташкил этди.

    Тарих фани нега керак?

    Ижтимоий тармоқларда айрим блогер ва олимлар орасида тарих, умуман ижтимоий фанлар ўқитилиши бўйича тортишувларга кўзим тушади. Баъзилар тарихни ўқитиш бизга нима беради, деган саволни ҳам ўртага ташлайди.

    Тарих фани яхши ўқитилса, аҳолининг ижтимоий онги ўсади, атрофдаги воқеаларга бефарқ бўлмайди. Жамият ва давлат ўртасидаги жарлик вужудга келмайди. Тарихни яхши билган одам демократия ва унинг асоси қандайлиги, қадимги Греция ёки Римдаги тузумнинг ҳозиргиларидан фарқи қанақалиги, буюк француз буржуа инқилоби, саноат инқилоблари нима берганини синтез қила олади.

    Шунингдек, замонамизда кечаётган Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаро ва унга бўлган муносабат ҳам тарихни ўқитиш ва ундан ибрат олиш заруриятини кўрсатади.

    Тарих бизга ҳозир ва келажакда қандай яшашни ўргатади, десам муболаға бўлмайди.

    “Тарих такрор билан ўрганиилади”

    Тарихни ўқитишда нималарга эътибор бериш керак деган саволлар кўп берилади. Тарих — саноқсиз воқеалар, сонлар, йиллар, фактларни ўз ичига олган улкан фан. Шу пайтгача ушбу фан доирасида минглаб дарслик ва қўлланмалар яратилган. Улар орасида холис ёзилганлари ҳам, пропаганда (ташвиқот) асосида яратилганлари ҳам бор. Масалан, Собиқ совет даврида дарсликлар кўпроқ ўзида Россия тарихини акс эттирар эди. Уларда Россия империяси билан боғлиқ воқеалар батафсил ёритилган. Бошқа республикалар бўйича мавзуларга кам ўрин берилган.

    Тарихий фактларни эслаб қолиш ва ёдда тутиш мушкул иш. Бу фанда муваффақиятга эришишни дастлаб хотира ва зеҳнни кучайтиришдан бошлаш керак. Шундай ўқувчилар бор — бугунги мавзуни тўлиқ ёд олади, бир ҳафтадан кейин сўралса, ҳеч нарсани билмагандай ўтиради. Яъни ўқиганлари эсида қолмайди.

    Тест имтиҳонларида тарих фани саволлари мураккаб бўлади. Бунда биттагина рақам ёки сўз абитуриентни адаштириши мумкин.

    Мен дарсни такрорлаш ва қайтаришлар орқали ташкил қиламан. Ўқув йил якунланаётган май ойида йил бошида ўтилган мавзуларни ҳам савол-жавоб қиламан. Натижада ўқувчи миясини ривожлантириш учун тинимсиз шуғулланишга мажбур бўлади.

    Ҳар 3-4 дарсдан сўнг, ўқувчилар ўртасида тест синовлари ўтказаман. Тестларни дарсликлар асосида ўзим тузиб чиқаман. Тез-тез синовдан ўтиб турган ўқувчи ижобий маънода айтганда “жанговар” кайфиятда бўлади.

    03.04.2023, 19:10   Изоҳ (0)   5179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган мансабдорлар иши судда қайта кўриб чиқилади

    03.04.2023, 18:38

    Фарғонадан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс кечиктирилди

    03.04.2023, 18:04

    Самарқандда уч киши банкоматни ўмармоқчи бўлди (видео)

    03.04.2023, 17:56

    Тошкентда кузатилган энг кучли баҳор ёмғирлари ҳақида маълумот берилди

    03.04.2023, 17:38

    Ўзбекистон бўйлаб жала ёмғирлари бўлиши кутилмоқда

    03.04.2023, 17:26

    Ўзбекистонда 1 млн аҳоли вирусли гепатитга қарши скринингдан ўтказилади

    03.04.2023, 17:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.