• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Севимли рафиқаси вафотидан сўнг тақдирини ҳеч ким билан боғламай, ўғилларини ёлғиз тарбиялаган америкалик актёр Лиам Нисон ҳикояси

    Кўпчилик кино мухлислари учун Лиам Нисон қизини асирликдан, самолёт йўловчиларини эса авиаҳалокатдан қутқара оладиган қўрқмас қаҳрамон сифатида танилган. Ҳақиқий кино ихлосмандлари эса уни Оскар Шиндлер роли ижрочиси сифатида билишади. Аммо бугун биз унинг муваффақиятли кино карераси ҳақида эмас, балки актёр ҳаётининг фожиали томони ҳақида маълумот бермоқчимиз. 2009 йилда бахтсиз ҳодиса натижасида у суюкли рафиқасидан айрилди. Шу кунгача тақдирини ҳеч ким билан боғламади — ўзини иши ва болаларига бағишлади.

    Лиам ва Наташа, 2008 йил
    Фото: Getty Images

    Ирландиялик актёр ва инглиз актрисасининг севги ҳикояси 1993 йилда Бродвейда “Анна Кристи” спектаклида бирга рол ўйнашганидан бошланган. 29 ёшли Наташа Ричардсон ўша пайтда продюсер Роберт Фоксга турмушга чиққан эди, лекин жуфтлик аллақачон ажралиш жараёнида эди. Гарчи Лиам ўша пайтда аёлпарвар сифатида танилган бўлса-да, унинг обрўси Наташага таъсир қилмади. “Аёлларнинг уни ёқтириб қолишларидан хурсандман, чунки нима учунлигини биламан”, — дейди у.

    Ричардсон ўзини ашаддий бўйдоқ деб ҳисоблаган Нисонни севиб қолади. 1994 йилда улар Нью-Йорк штатидаги кичик фермада турмуш қуришади. “Умр йўлдошим билан учрашиш бахтига эришганимга ишонолмайман”, — дейди Ричардсон.

    Лиам ва Наташа, 1993 йил
    Фото: Getty Images

    Худди шу йили улар “Нелл” фильмида бирга рол ўйнашади. 1995 йилда тўнғич фарзанлари Майкл, кейинги йили иккинчи ўғил Дэниел туғилади.

    Наташа ўғиллари билан, 2008 йил
    Фото: Getty Images

    Уларнинг муносабатлари ҳавас қиларли бўлиб, бошқа юлдузли жуфтликлар учун намуна эди. Аммо 2009 йил март ойида содир бўлган даҳшатли фожиа туфайли ҳаммаси вайрон бўлди. Ричардсон Канаданинг Квебек шаҳридаги янги трассада шлемсиз чанғи учаётганда бошидан жароҳат олади. Аввалига актриса жароҳатга аҳамият бермайди, чунки уни ҳеч нарса безовта қилмаган. “Биз қўнғироқлашдик ва у шунчаки азизим, мен ҳозиргина қорда йиқилиб тушдим, деди”, — деб эслайди Нисон 2014 йилда.

    Аммо бир неча соат ўтгач, тўсатдан аёлнинг аҳволи ёмонлашади — ҳушини йўқотади ва комага тушиб қолади. Уни Монреалдаги касалхонага олиб кетишади. Ўша пайтда Торонтода “Хлоя” фильмида суратга тушаётган Лиам дарҳол касалхонага хотини олдига учиб келади. Севгилиси олдига келганида (ҳалокатдан бир неча соат ўтган эди), шифокорлар унга Ричардсоннинг аллақачон мияси ўлганини ва аппаратда ушлаб туришганини айтишади.

    Лиам ва Наташа, 1996 йил
    Фото: Getty Images

    Маълум бўлишича, актриса бошидан жиддий жароҳат олган. Шифокорлар Нисонга Наташа миясининг рентгенограммасини кўрсатишганда, у ҳаммасини тушунади: “Мен унинг олдига бордим ва азизам, мен сени яхши кўраман. Мени эшитяпсанми, йўқми, билмайман, лекин бўлар иш бўлди. Биз сени Нью-Йоркка олиб кетамиз. Оиланг ва барча дўстларинг келади, дедим”.

    Дафн маросимидан сўнг актёр Наташа билан бир нарса ҳақида олдиндан келишишганини айтади: агар улардан бири вегетатив ҳолатга тушиб қолса, иккинчиси ҳаётни таъминлаш қурилмасини ўчириши керак. “Уни қурилмага уланган ҳолда кўрганимда дарҳол келишувимиз ҳақида ўйладим”. Наташа ўзининг учта органини (юрак, буйрак ва жигар) бошқаларга беради — у уч кишининг ҳаётини сақлаб қолади.

    Лиам ва Наташа, 2007 йил
    Фото: Getty Images

    Қайғуга дош бериш учун Лиам Нисон ишга киришади (2009 йилдан ҳозирги кунгача у 50 га яқин фильмда ўйнашга муваффақ бўлди) ва ўзини ўғилларини тарбиялашга бағишлайди. Онаси вафот этганида улар атиги 12 ва 13 ёшда эди. “Ишсиз ўзимни ёмон ҳис қилдим. Айниқса ўғилларим олдида қайғули ва тушкун кўринишни хоҳламадим”, — деди актёр.

    Шундай бўлса-да, Нисон учун яқин одамини йўқотишни қабул қилиш қийин эди. Интервьюларининг бирида у Наташанинг ўлимидан 13 йил ўтган бўлса ҳам, эшик очилганида хотинининг уйга киришини, унинг овозини, столга калитларни қандай ташлаганини эшитгандек бўлишини айтади.

    У суратга тушган фильмлардаги баъзи саҳналар унга айрилиқни эслатади. “Бу тўлқинга ўхшайди. Сиз уч оёқли стол каби беқарорликни чуқур ҳис қиласиз. Ер энди барқарор эмас. Кейин ҳаммаси ўтиб кетади, лекин баъзида бу мени қамраб олади”, — дейди актёр.

    Фото: Getty Images

    Нисон Наташани шунчалик соғинадики, у ҳақидаги ўйлар ҳамон уни ҳаяжонга солади. “Қайғунинг ғалати томони шундаки, унга тайёрлана олмайсиз. Сиз йиғлаб, тинчланаман деб ўйлайсиз. Аммо ғам ярим тунда келади. Бир ўзим сайр қилиб юрибман, ўзимни анча мамнун ва бахтли ҳис қиламан. Кейин тўсатдан кўкрагингизда ниманидир ҳис қилгандек бўласиз”, — дейди Нисон.

    “Таша уйимиздан узоқ бўлмаган жойга, бувисининг ёнига дафн этилган. Мен ҳафтасига 1 ёки 2 марта Ташанинг қабрига бораман. Менга у билан гаплашиш ёқади”, — дея қўшимча қилади актёр.

    Фото: Getty Images

    Лиам Нисоннинг рафиқаси ҳақидаги хотираларидан, ишидан ташқари, унинг ажойиб ўғиллари ҳам қутқарди. Наташа Ричардсон вафотидан сўнг Лиамнинг қайнонаси, актриса Ванесса Редгрейв болаларни тарбиялашда унга ёрдам беради. Нисоннинг айтишича, унинг оиласи ишончли қўлларда. “Менинг ажойиб ёрдамчи жамоам бор. Агар иш билан кетсам, қайнонам бизникига кўчиб ўтади”, — дейди актёр.

    Ванесса Редгрейв неваралари билан, 2010 йил
    Фото: Getty Images

    Лиамнинг айтишича, у ўғилларининг ўсиши, мушакларига куч қўшилиши, янги йўлларни кашф қилишини кузатар экан, оналарининг тирик бўлишини орзу қилади — бу тажрибаларни ўғиллари билан баҳам кўриш учун. Бундан ташқари, актёрнинг таъкидлашича, у ўғиллари ўз ҳаёти ва оиласини бутунлай ўзгартириши мумкин бўлган ёмон одатларга берилиб қолмаслигидан доимо хавотирда.

    Аммо у фарзандларига ишонади, чунки улар ақлли болалар. Актёр ўғиллари билан жуда фахрланади ва улар нима бўлишидан қатъи назар, оталари доимо улар билан бирга бўлишини билишларини таъкидлайди.

    Лиам ўғиллари билан, 2011 йил
    Фото: Getty Images

    Вояга етганида Лиамнинг тўнғич ўғли Майкл отасининг дуоси билан онасининг фамилиясини олди ва расман Майкл Ричардсон бўлди. У шунчаки онасини ёнида ҳис қилишни хоҳларди, чунки у ажойиб аёл эди. Майкл ҳам ота-онасининг изидан бориб, гарчи отаси дастлаб бунга қарши бўлган бўлса ҳам Голливудда ўз карерасини бошлаган.

    Лиам ўғли Майкл билан, 2015 йил
    Фото: Getty Images

    Лиам ва Наташанинг кенжа ўғли Дэниел ҳам актёрлик ва рақамли медиани ўрганган ҳолда кўнгилочар соҳада ўзини синаб кўрган. У бир неча марта фильмлар ишлашда саҳна ортида меҳнат қилди, лекин охир-оқибат мода саноатига ўтди. 2017 йилда Дэниел ўзининг Pine Outfitters экологик тоза кийимлар тармоғини ишга туширди.

    Лиам ўғиллари Дэниел (ўртада) ва Майкл (ўнгда), 2014 йил
    Фото: Getty Images

    Хотини вафотидан кейин Лиам Нисон ҳеч қачон Наташа Ричардсондек аёлни топа олмади. Унда бир нечта ўткинчи ҳислар бўлган бўлса-да, улар жиддий муносабатларга айланмади.

    2016 йилда Лиам мухлислари билан марҳум хотинини ёдга олди. У барчани умр йўлдошини қадрлашга ва ҳар бир кундан унумли фойдаланишга чақирди. “Яқинларингиз билан кўпроқ вақт ўтказинг. Чунки кун келиб смартфонингиздан кўзингизни узганингизда улар ёнингизда бўлмайди. Ҳар бир кунингизни сўнгги кунингиздек севинг”, — деб ёзади актёр.

    Фото: Getty Images
    29.03.2023, 14:30   Изоҳ (0)   12029
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинодаги карерасини болалигида бошлаб, санъатни тарк этишга қарор қилган ва кейинчалик яна фильмларда рол ўйнаган машҳурлар (фото)

    27.03.2023, 18:30

    Мукаммал соч турмаги, бенуқсон макияж: Кинолардаги реал ҳаётга тўғри келмайдиган саҳналар (фото) 

    28.03.2023, 10:53

    Актёр Алишер Йўлдошев ўғли Шоҳруххоннинг илк марта 3 ёшда саҳнага чиққани ҳамда Фаррух Зокировдан дуо олгани ҳақида (видео)

    29.03.2023, 12:57

    Голливуд юлдузи Жонни Депп Англиядаги қишлоқлардан бирига кўчиб ўтди

    29.03.2023, 10:28

    Instagram: Сардор Тоиров ота бўлди, Дилфуза Исмоилова машина харид қилди, Рухшонанинг “боқиманда” мухлисларига мурожаати 

    28.03.2023, 22:27

    Голливуд актёрларининг реал ҳаётдаги қаҳрамонлари билан тушган суратлари

    28.03.2023, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Россия Киевни тўрт соатда эгаллай оларди” — Трамп

    Дунё | 12 август, 20:42

    Мухлислар томонидан ортиқча баҳоланган 7 турк қаҳрамони 

    Кино | 12 август, 20:25

    Кавказдаги “катта ўйин”нинг янги саҳифаси. Зангазур коридори устидаги геосиёсий рақобат

    Дунё | 12 август, 20:12

    Европа Украинага АҚШдан кўра кўпроқ ҳарбий ёрдам берди

    Дунё | 12 август, 19:55

    Нега кўпчилик смартфондан кўра тугмачали телефонни афзал кўрмоқда?

    Лайфстайл | 12 август, 19:40

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    Президент Бухородаги 5 мингта хонадонда арзон иссиқхоналар қуриш вазифасини қўйди

    Ўзбекистон | 12 август, 19:30

    Келажакда Сомон йўли Andromeda галактикаси билан тўқнашиши мумкин — тадқиқот

    Дунё | 12 август, 19:25

    “Овоз” огоҳлантирилди: лойиҳада Шерали Жўраев қўшиғи бўйича муаллифлик ҳуқуқи бузилган

    Ўзбекистон | 12 август, 19:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.