Кеча, 27 март куни First Citizens Bank Silicon Valley Bank’нинг барча активлари ва депозитларини сотиб олиши маълум бўлганди.
Шундан кейин First Citizens Bank акциялари 45 фоизга қимматлашди. Кейинчалик акциялар туша бошлади аммо ҳамон ўтган жумага нисбатан 22 фоизга юқори бўлмоқда.
First Citizens Bank SVB активларини 72 миллиард долларга 16,5 миллиард доллар чегирма билан сотиб олганди.
Молия бозори бу янгиликка ижобий муносабатда бўлди ва банк саноатининг барқарорлашув белгиси сифатида кўрди.
Ҳаттоки, чуқур инқирозда бўлган Deutsche Bank акциялари ҳам деярли 6 фоизга ошган.
Шундай бўлса-да, мутахассисларга кўра, аксарият инвесторлар ҳамон банк секторидан узоқлашишга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)