• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё кундалиги”да 28 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 28 мартда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Арманистон Путинни ҳибсга олиш қарорига қўшилдими?

    17 март куни Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путинни Украинадаги ҳарбий жиноятларда айблаб, ҳибсга олишга ордер берди.

    24 март куни Арманистон Конституциявий суди Рим статути мамлакат асосий қонунига зид эмаслиги ҳақидаги қарорини эълон қилди. Бу дегани, агар Ереван Рим статутини ратификация қилса, мамлакат расмийлари Путин Арманистонга келган тақдирда, уни ҳибсга олишга мажбур бўлади. 

    Айни вазиятда Россия томони ўзи тан олмайдиган Халқаро жиноий судга нисбатан Арманистоннинг муносабатини номақбул деб ҳисоблади ва Арманистонни Рим статутига қўшилган тақдирда икки томонлама муносабатларда “ўта салбий” оқибатларга дуч келишидан огоҳлантирган.

    Аслида Арманистон 2022 йил охирида Рим статутини тан олиш учун Конституциявий судга мурожаат қилган. Бунинг сабаби Озарбайжонни Тоғли Қорабоғ бўйича икки томонлама можаро пайтида содир этилган “жиноятлар” учун жавобгарликка тортиш эди.

    Украина Беларусни кузатмоқда, у Россия томонидан ҳужумга ўтиши мумкин

    Украина Давлат чегара хизмати спикери Беларусдаги рус ҳарбийлари сони камайганини маълум қилди. 
    Ҳозир Беларусь ҳудудида 4 000 га яқин россиялик ҳарбий хизматчи қолди, бироқ Беларусь Россия бўлинмалари учун қуруқлик ва ҳаво ҳудудини беришда давом этмоқда.

    Бу камайиш Россиянинг Беларусдан тайёрланган ҳарбий бўлинмаларини олиб чиқиб кетгани ва улар Россиядан Украина шарқига жойлаштирилаётгани билан изоҳланди.

    25 март куни Россия президенти Путин Беларусь ҳудудида тактик ядро қуроллари жойлаштирилишини маълум қилганди. Беларусь раҳбари Александр Лукашенко агар Украина Буюк Британиядан уранга бойитилган снарядларни қабул қилса, “даҳшатли жавоб” бўлишини айтди. Украина Қуролли кучлари бош штаби Россия армиясининг Беларусдан ҳужум қилиш хавфи бир йилгача давом этишини билдирган.

    Ироқда уруш олиб бориш ҳақидаги рухсатнома бекор қилинади

    АҚШ Сенати Ироқда жанг олиб бориш учун 1991 ва 2002 йилларда қабул қилинган рухсатномаларни бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

    Конгресс аъзолари кўп йиллар давомида қонунчилар президентларга ҳарбий хизматчиларни урушга жўнатиш бўйича ҳаддан ташқари кўп ваколат бераётгани ҳақида баҳслашиб келади. Янги қонун лойиҳаси президентнинг ҳарбий ваколатларини чеклаш ва конституцияда кўрсатилган ҳолатларда ҳарбий ҳаракатлар бошлашни маъқуллаш бўйича Конгресснинг мутлақ ҳуқуқини тасдиқлашга мўлжалланган.

    АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий миссияси ёки Ироқ уруши 2003 йилда бошланган. Вашингтон қўшин киритилишини Саддам Ҳусайн ҳукумати оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқармоқда, деган тахмин билан оқлаган ва ҳарбийларни режимни ағдаришга чақирган. Мамлакатда энг кўп ҳарбий хизматчилар 2008 йилда жойлаштирилган — президент кичик Жорж Буш қарорига биноан у ерга деярли 158 минг киши юборилган.

    2011 йилда операция тугаган деб эълон қилинди ва АҚШнинг кейинги президенти Барак Обама кўрсатмасига кўра, америкалик ҳарбийларнинг аксарияти мамлакатни тарк этди.

    Ўзбекистонда февраль ойида аниқланган ноқонуний давлат харидлари 25 млрд сўмга етди

    Ўзбекистонда 2023 йилнинг февраль ойида 25 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидлари аниқланди. Февраль ойида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, вазирлик ва идоралар томонидан мазкур ойда жами 4,35 триллион сўмлик 77 411 та давлат хариди амалга оширилган.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қайд этишича, ўрганишларда айрим давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмоқда. 

    Бундай ҳолатлар Uzbekistan Airports АЖ буюртмачилигида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали буюртмачилигида аниқланди.

    Мазкур ҳолатларда харид комиссияси томонидан ўзаро аффилланган иштирокчилар харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатилмасдан, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддаси ва “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддаси талаблари бузилган.

    Агентлик томонидан киритилган тақдимнома ва сўровномалар натижасида 12 та давлат хариди бекор қилинган ҳамда 7 та маъмурий иш қўзғатилган.

    28.03.2023, 15:41   Изоҳ (0)   5834
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди: шу ҳафта Ерга кучли тўлқин урилади

    28.03.2023, 15:18

    Туркия президентлигига номзодларнинг якуний рўйхати маълум бўлди 

    28.03.2023, 14:30

    Ҳамза Юсуф Шотландия ҳукуматининг илк мусулмон раҳбари бўлди

    28.03.2023, 13:46

    Amnesty ҳисоботи: Россия миллионлаб украиналикларни асосий ҳуқуқларидан маҳрум қилди

    28.03.2023, 13:41

    Саудияда Маккага зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ЙТҲgа учраб, 20 киши ҳалок бўлди (видео)

    28.03.2023, 12:42

    Германия Украинага ҳарбий ёрдамни 3 миллиарддан 15 миллиард еврогача оширмоқчи

    28.03.2023, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.