• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Amnesty ҳисоботи: Россия миллионлаб украиналикларни асосий ҳуқуқларидан маҳрум қилди

    Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти 28 март, сешанба куни 2022—2023 йилларга мўлжалланган дунёда инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Ҳисобот 156 давлатни қамраб олади. Ҳуқуқ ҳимоячилари 2022 йил халқаро инқирозларнинг иқтисодий ва экологик оқибатлари ҳамда яшаш нархининг кескин ошиши туфайли дунёнинг энг қашшоқ одамлари зиммасига номутаносиб юк тушди, деган умумий хулосага келишди. Ижобий ўзгаришлар бўлса-да, асосий ҳуқуқларни, айниқса аёллар ва болаларни ҳурмат қилиш бўйича умумий вазият деярли ўзгармади, дейилади ҳисоботда. Лекин 2022 йил янги қуролли можаролар йили бўлди, деб ёзади ҳуқуқ ҳимоячилари. DW Украина ва Россияга бағишланган ҳисобот саҳифаларини ўрганиб чиқди.

    Фото: Getty Images

    2022 йилда Россия учун асосий воқеа Украинага кенг кўламли босқиннинг бошланиши бўлгани ажабланарли эмас, бу Россиянинг ўзида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни кескин ёмонлаштирди. Ўтган йилги воқеаларни қисқача тавсифлаб, AI ҳуқуқ ҳимоячилари бу борада Россиянинг 15 март куни Европа Кенгаши таркибидан чиқиши, сўнгра Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИHYС) қарорларини бажаришдан бош тортганини таъкидлади. Amnesty бир қатор қонунларнинг қатъийлаштирилганини ва Россия раҳбариятининг йўналиши билан келишмовчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши куч ишлатишнинг анча қаттиқроқ ва шафқатсиз амалиётини эслатди.

     Россияда бошқача фикрловчиларга босимнинг янги даражаси

    Россияда фуқаролик жамиятига босим 2022 йилда янги даражага кўтарилди, дея хулоса қилди AI ҳуқуқ ҳимоячилари. Шу муносабат билан улар “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонуннинг янада қатъийлаштирилгани ва “хорижий агентлар” рўйхатига тобора кўп россияликлар киритилганини эслатди. AI ҳисоботида колонияда тўрт йиллик муддатга ҳукм қилинган “Открйтая Россия” жамоат ташкилоти собиқ раҳбари Андрей Пивоваровнинг таъқиб қилиниши, сиёсатчи Илья Яшиннинг Украинанинг Буча шаҳрида рус армиясининг жиноятлари ҳақида хабар бергани учун саккиз йилга қамалиши, шунингдек, Кремл сиёсатига қарши чиққан эколог ва фаол Аршак Макичяннинг Россия фуқаролигидан маҳрум этилиши эслатиб ўтилган.

    Россиянинг ўзида украиналикларни қийнаш ва уларнинг ҳуқуқлари бузилиши

    AI ҳисоботида айтилишича, қийноқлар ва шафқатсиз муносабатнинг бошқа шакллари бугунги кунда Россиядаги пенитенсиар (жазони ижро этиш) тизимининг “ажралмас қисмидир”. Шу муносабат билан Amnesty ҳуқуқ фаоллари россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийнинг тақдирини эслаб, унинг ЖИЗОда “ғайриинсоний” ва “таҳқирловчи” шароитда ўтказган 90 кунини, сиёсатчи бошқа ҳуқуқлардан, жумладан, оилавий ташрифлар, тўғри тиббий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқларидан маҳрум этилганини эсга олди. AI адолатсиз суд жараёнларини шунга ўхшаш амалиёт деб атаб, 22 йилга қамалган журналист Иван Сафронов ишини мисол сифатида келтирган.

    Украинада инсон ҳуқуқларига асосий зарбани Россия берди

    Украинадаги вазият бўйича, ҳуқуқ ҳимоячилари Россия армияси ҳарбий тажовузкорлигининг турли оқибатлари, биринчи навбатда, фуқаролик объектларига ҳужумлар ва бошқа жиноятлар, масалан, тинч аҳолига нисбатан қийноқлар ва жинсий зўравонликларни инсон ҳуқуқларининг асосий муаммоси сифатида тилга олган. Ҳисоботда тинч аҳоли жабр кўрган фожиали эпизодлар, масалан, Запорожеда гуманитар карвонга қилинган ҳужум ёки Киев яқинида — Бучада судсиз қатл қилиш ҳолатлари танлаб олинган.

    Ҳуқуқ ҳимоячилари, шунингдек, Украинага бағишланган бобда Россия расмийлари томонидан украиналикларни “филтрлаш” деб аталган нарсаларни тасвирлаб, қийноқлар, ўлим таҳдидлари, оилаларни ажратиш ва болаларни ота-оналаридан олиб қўйиш борасида далилларга таянган. Буларнинг барчаси Россия армияси томонидан ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши бошқа жиноятлар содир этилганидан далолат беради, дея эслатди ҳисобот муаллифлари. Ҳисоботда инсон ҳуқуқлари фаоллари Россия томонининг ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликни Украина зиммасига юклашга уринишларини ҳам эсга олган — масалан, Мариуполдаги театр вайрон қилингани воқеаси. Бунда, Россия самолётлари ўша пайтда юзлаб тинч аҳоли вакиллари яширинган театрга зарба бергани ҳақида ишончли далиллар бор, дейилади ҳисоботда.

    Алоҳида боб ҳарбий асирларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиш ва қатл қилиш ҳолатларига бағишланган. Ҳисоботда, хусусан, камида 53 нафар украиналик ҳарбий асирнинг ҳаётига зомин бўлган Оленивкадаги колонияга қилинган ҳужум тасвирланган – фожиани тергов қилиш билан БМТ махсус комиссияси шуғулланган, бироқ кейинчалик у тарқатиб юборилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисоботда украиналик ҳарбий асирларнинг қирғин қилиниши билан боғлиқ бошқа ҳолатларни, шунингдек, украиналик ҳарбийлар томонидан таслим бўлган ўн нафар рус аскарининг қатл этилганини ҳам эслатиб ўтди.

    2022 йил 4 август куни AI “Украина уруши тактикаси тинч аҳолига хавф туғдиради” номли ҳисоботни чоп этганди. Унда ҳуқуқ ҳимоячилари Украина Қуролли кучлари бўлинмалари ўз техникалари жойини бир неча бор ўзгартиргани ва турар жойлар, мактаблар ва касалхоналар ҳудудидаги позициялардан ўқ узгани, тинч аҳоли учун хавф туғдирганини таъкидлаган. Ҳисоботнинг ўзи, унинг усуллари ва хулосалари Украина президенти Владимир Зеленский томонидан кескин танқидга учраган. У Amnesty International ташкилотини “террорчи давлатни амнистия қилиш ва жавобгарликни тажовузкордан жабрланувчига ўтказишга” уринишда айблаган. AIънинг Украинадаги ваколатхонаси директори Оксана Покалчук ҳисобот эълон қилинганидан кейин ишдан бўшаган.

    28.03.2023, 13:41   Изоҳ (0)   4093
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саудияда Маккага зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ЙТҲgа учраб, 20 киши ҳалок бўлди (видео)

    28.03.2023, 12:42

    Германия Украинага ҳарбий ёрдамни 3 миллиарддан 15 миллиард еврогача оширмоқчи

    28.03.2023, 12:40

    Россия дронлар эвазига Эронга кибер қуролларини берди — WSJ

    28.03.2023, 10:04

    АҚШ Сенати Ироқда ўн йиллаб давом этган урушни бошлаш учун берилган рухсатномаларни бекор қилди

    28.03.2023, 09:46

    Ким Чен Ин ядро қуроли учун материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни буюрди

    28.03.2023, 09:19

    Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди 

    27.03.2023, 23:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Ғазодаги кафега авиазарба берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 1 июл, 08:58

    Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпиш тақиқланди

    Қозоғистон | 1 июл, 08:33

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.