• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?

    Доимий тарзда газак қилиш истаги — ортиқча вазнлилар учун ҳақиқий муаммодир. Бу кўп овқат истеъмол қилишига қарамай, қоматни сақлаб қоладиган аёлларга эса эҳтиёт бўлишлари учун сабабдир. Иштаҳа очилиши кўплаб жиддий касалликларнинг аломати бўлиши мумкин.

    Очлик ва иштаҳа турли хил ҳодисалардир

    Очлик — организмга озуқа моддалари етишмаслигининг объектив ва аниқ реакциясидир. Шу тариқа организм одатдаги режимда кейинги ишлаш босқичи учун охирги овқатдан сўнг тугаган энергия захираларини тўлдириш кераклигини билдиради.

    Агар янги тўлдириш бўлмаса, организм дарҳол қайта тиклана бошлайди. Биринчи навбатда энергия захираларининг энг қулай турини — мушак тўқимасидан гликогенни истеъмол қилади, сўнг гормонал мувозанатни ўзгартиради.

    Шу боис сиз парҳезда бўлсангиз ва вазн йўқотишга ҳаракат қилсангиз ҳам очликдан қочишингиз керак.

    Буткул бошқа бир нарса — бу иштаҳа. Кўпинча бу психологик омиллар, баъзи ҳолларда касалликлар туфайли юзага келади. Овқатдан завқланганингизда бошдан кечирадиган ҳиссиёт эмас, балки организмнинг нормал ишлаши учун зарур бўлганидан кўра кўпроқ овқат ейишга мажбур қиладиган нарса хавфлидир.

    Иштаҳанинг ортиши — соғлиқ муаммолари

    Иштаҳанинг ортиши ҳам физиологияга боғлиқ: бу очлик таҳдиди мавжуд бўлганда организмнинг ҳимоя механизмидир. Организм озиқ-овқат чекловлари бошланганда кейинроқ сарфланадиган ортиқча захирани яратади.

    Организмдаги бундай нотўғри ишлаш кўпинча касаллик белгисидир. Аксар ҳолларда бундай иштаҳанинг сабаби эндокрин тизимнинг дисфункцияси, шу жумладан, қандли диабет ва қалқонсимон без патологияси бўлиб чиқади. Ҳаддан ташқари ортиқча иштаҳа гелминтик инфестациялар, шунингдек, овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, мия саратони ва гипогликемик синдром туфайли юзага келиши мумкин.

    Ҳақиқатан ҳам иштаҳанинг тушунарсиз ўсишидан хавотирда бўлсангиз, бирор чора кўришдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиб, ушбу объектив сабабларни бартараф этиш ва соғлиқ муаммоларини аниқлаш учун тегишли тестлардан ўтинг.

    Иштаҳа очилишининг психологик сабаблари

    Доимо овқатланиш истаги билан юрсангиз, қуйидаги психологик муаммолар пайдо бўлиши мумкин:

    • Сурункали депрессия ва апатия;
    • Асабийлик;
    • Чарчоқ;
    • Доимий стресс.

    Асабийлик ёқасида эканлигингизни ҳис қилсангиз, уни ортиқча овқатланиш орқали қоплайсиз ва ўзингизни назорат қилиш ёки мавжуд қийин вазиятни ҳал қилиш орқали психоген очликни енгиб чиқолмайсиз. Бу ҳолда психотерапевтга мурожаат қилишингиз керак. Семизлик ва соғлиқ муаммолари психологик муаммоларингизга қўшилиб кетишини кутмасдан буни бажаринг.

    Алдамчи иштаҳанинг бошқа сабаблари

    Яхшиямки ёки афсуски, назоратсиз иштаҳанинг аксарият ҳолатлари бутунлай бошқа сабаблар билан изоҳланади. Кўпинча бу сабаблар инсоннинг ўз соғлиғига бефарқлиги билан боғлиқ.

    Бундай ҳолларда керакциз пайтда очиладиган иштаҳа қуйидаги сабабларга кўра юзага келади:

    • Нотўғри овқатланиш;
    • Организмнинг сувсизланиши;
    • Уйқу етишмаслиги;
    • Керагидан ортиқча бажарилган жисмоний фаолият.

    Айримлар шунчаки кўп овқатланишга ўрганиб қолган ва организмлари ҳам бунга аллақачон кўниккан. Улар учун истеъмол қилинадиган калорияларнинг озгина камайиши ҳам ҳақиқий стрессга айланади. Баъзи аёлларда нотўғри овқатланиш одатлари ва ошқозоннинг кенгайиши иштаҳанинг ошишига сабаб бўлади.

    Ширинликлар — булочкалар ва шоколадларга бўлган иштиёқ ҳам тез ҳазм бўлувчи углеводлар билан тўйинганликни таъминлайди, аммо узоқ вақт эмас, чунки улар ўз номи билан тез ҳазм қилинади. Иштаҳани пасайтириш учун клетчаткага бой, қайта ишланмаган овқатларни истеъмол қилинг — очлик ва иштаҳа ҳисси узоқ вақт давомида йўқолади.

    Бундан ташқари, кўпроқ сув ичинг — баъзида сувсизланиш овқатланиш истаги билан аралашиб кетади. Тўғри овқатланиш турмуш тарзига риоя қилинг, жисмоний фаолиятни кундалик ишингизга қўшинг, ўз вақтида уйқуга ётиб, етарлича ухланг. Бир ой ичида бунинг натижасига гувоҳ бўласиз.

    Иштаҳа очилишининг яна бир сабаби ҳайз даври олди синдроми ва ҳомиладорликдир. Ҳомиладорлик пайтида сиз одатдагидан кўпроқ вазнга эга бўлишингизни ҳисобга олиб, келгусида, яъни туғиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишингиз кафолатланганига асосланиб, иштаҳангизни назорат қилишингиз керак. Аммо оч қолмаслик ва ҳомилани муҳим озиқ моддалардан маҳрум қилмаслик учун фойдали таомларни истеъмол қилинг, таомномангиз мувозанатлашган, витаминлар ва минералларга бой бўлиши зарур.

    Мавзуга доир:

    • Мана нега вазн камаймайди? Тузатиш осон бўлган 5 та яширин сабаб
    • Эндокрин тизими касалликларининг аломатлари
    27.03.2023, 13:27   Изоҳ (0)   7754
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соғлиққа зиён келтирмаслик учун калсий ва магнийни қай тарзда қабул қилиш керак?

    27.03.2023, 10:48

    Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?

    25.03.2023, 21:30

    Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?

    25.03.2023, 17:30

    Бўйин оғриғи: нима учун пайдо бўлади ва оғриқни бартараф этиш чоралари

    24.03.2023, 15:50

    Уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган самарали усуллар

    23.03.2023, 19:40

    Қалқонсимон без фаолияти бузилиши ортидан келиб чиқадиган соғлиқдаги 6 муаммо

    23.03.2023, 12:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.