Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Янги Ўзбекистон кўчасида олиб чиқувчи йўл 1 ой муддатга ёпилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 4 март куни соат 09:00 да 4 апрель кунига қадар, Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон шоҳкўчасига олиб чиқувчи йўл қисман ёпилади. Транспорт воситалари ҳаракати ва Чўлпон кўчасига кириш “Жарбоши” аркасининг янги қурилган йўли орқали амалга оширилади.
Ҳокимлик юзага келган ноқулайлик учун узр сўрайди.
Эслатиб ўтамиз, 19 февраль куни “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Тошкентнинг қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов қўйилганди.
Изоҳ (0)