• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё кундалиги”да 17 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 17 мартда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.



    Хитой президентининг Россияга ташрифидан нималар кутиляпти?


    “Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилиш”нинг 12 та  режасини тақдим этган Хитой президенти 20-22 март кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлади.

    Си Цзиньпин Владимир Путиннинг таклифига кўра Москвага келяпти. Икки президентнинг охирги музокараси 2022 йил декабрь ойида онлайн тарзда бўлган. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ушбу ташриф  “икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожига янги суръат бағишлайди

    Эслатиб ўтамиз, Россиядаги музокаралардан сўнг Си Цзиньпин Украина президенти Владимир Зеленский билан уруш бошидан бери илк суҳбатини ўтказади.

    Украинадаги вазиятга келсак, ҳозирда Бахмутдаги украин аскарлари ўқ дориларга муҳтож. Украина Қуролли Кучлари ҳамкорлардан қурол етказишда тезроқ ҳаракат қилишини сўрамоқда.

    Украина Ташқи ишлар вазири BBC’га берган интервьюсида ҳозир Украина ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан Ғарб ёрдамига боғлиқ бўлиши мумкин, аммо тинчлик даврида мамлакатнинг ғалла экспорти катта ҳажмга эга дея таъкидлаган.

    Хитой ва Покистон зиддияти сабаб Совет давридаги ҳарбий техникалар янгилана бошлади

    Покистон кучлари, Ҳимолай тоғларидаги баҳсли чегара бўйлаб Хитой қўшинлари билан зиддиятда турган бир пайтда Ҳиндистон Совет давридаги ҳарбий техникани модернизация қилишни бошлади.

    Reuters хабарига кўра айни пайтда мамлакат армия учун катта миқдорда қурол сотиб олишни маъқуллаган. Ракеталар, вертолётлар, артиллерия ва радиоэлектрон курашиш тизимларини сотиб олишга 8,5 миллиард доллар сарфланади.

    Ҳиндистон бу сафар қуролларни хориждан сотиб олиш ўрнига буюртмаларнинг барчасини маҳаллий ишлаб чиқариш компанияларига беришни режалаштирмоқда. Бу эса ўз-ўрнида  Ҳиндистон ҳарбий-саноатини мустаҳкамлашни мақсад қилган, амалдаги бош вазир Нарендра Модининг стратегиясини намоён қилади.

    Ҳиндистон шу билан бирга ҳарбий-денгиз флоти ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда, чунки ҳукумат ўтган йилдан буён Хитойнинг Ҳинд океанидаги фаоллиги ошганидан хавотирда.

    Наврўз ёмғирлар билан келмоқда, сел сув тошқинлари 9 вилоятда кузатилиши мумкин

    Наврўз байрамига тайёргарлик Ўзбекистоннинг барча вилоятларида бошланди. 19-22 март кунлари байрам муносабати билан очиқ осмон остида турли сайиллар ва тадбирлар ўтказилади. 

    Аммо байрам арафаси қандай об-ҳаво бўлишини аниқлаб олиш  асло зарар қилмайди. Айни пайтда “Ўзгидромет” директори 18-22 март кунлари тўққизта вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

    Маълум қилинишича, ушбу саналарда  кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг қуйидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:

    • Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
    • Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
    • Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
    • Навоий вилояти Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
    • Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
    • Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
    • Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
    • Фарғона вилояти Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
    • Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

    “Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

    17.03.2023, 22:09   Изоҳ (0)   5898
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ТИВ Халқаро Гаага судининг Путинни ҳибсга олиш ордерига муносабат билдирди

    17.03.2023, 21:09

    Халқаро Гаага суди Путинни ҳибсга олишга ордер берди

    17.03.2023, 20:37

    Тожикистон Афғонистон билан чегарада янги ҳарбий полигон қуради

    17.03.2023, 20:25

    Ноёб астрономик ҳодиса: Сайёралар паради кузатиладиган сана маълум қилинди 

    17.03.2023, 19:45

    Эронда ишлаб чиқарилган дрон Афғонистонда қулаб тушди. У қайси давлатга тегишли? (видео) 

    17.03.2023, 18:24

    Европа Иттифоқи россиялик олигархларнинг қариндошларига қарши санкциялар тайёрламоқда — Politico

    17.03.2023, 18:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.