Тожикистон Мудофаа вазирлиги Афғонистон билан чегарага яқин жойда янги тоғ полигонини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Маълум қилинишича, республика президенти Эмомали Раҳмоннинг шахсан имзолаган фармони шундан далолат беради. Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Шуғнон тумани ҳудудида, денгиз сатҳидан 2,5 минг метрдан ортиқ баландликда жойлашган объект учун 1 минг гектардан ортиқ майдон ажратилган.
Ушбу полигоннинг мақсади ҳақида ҳеч нарса маълум эмас, бироқ Тожикистон ҳарбий департаментининг Афғонистон чегаралари яқинида Хатлон вилоятида яна иккита ҳарбий объекти бор: Кўлоб шаҳри яқинидаги Мўмирак ва Шаҳристус вилоятидаги Харбмайдон. Бундан ташқари, “Фахробод” ва “Ляур” полигонлари Душанбе яқинида, 201-Россия ҳарбий базаси эса Boxтардан шаҳридан 30 километр узоқликдаги Самбулида жойлашган.
Изоҳ (0)