Асака туманидаги UzAuto Motors автомобиль ишлаб чиқариш заводида “Конституция ўзимизники” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ва концерт-шоу дастури бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар бермоқда.
UzAuto Motors акциядорлик жамияти ташаббуси билан тадбирда уч мингга яқин завод ишчилари, вилоятнинг иқтидорли ва фаол ёшлари иштирок этишди.
Тадбир давомида Конституцияга киритилаётган янгиликлар тўғрисида, шунингдек референдум ўтказиш тартиби, унда иштирок этиш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари тадбирда тадбиркорлар Зафар Ҳошимов ҳамда Ҳикматилло Мадраҳимовлар томонидан Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳар бир фуқаро учун имкониятлар эшигини очиши, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириши ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиши ҳамда янги даврни бошлаб бериши эътироф этдилар. Шунингдек, барчани Референдум жараёнида бефарқ бўлмасликка чақиришди.
Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳамда “Саҳар” гуруҳи томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ижро этилди.
Изоҳ (0)