Президент қарори билан Қозоғистон ва Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилади.
Хабарга кўра, “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Қозоғистон ҳукумати ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган. Табиат ресурслари вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Аввалроқ Қозоғистон парламенти сенати “Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида қозоқ-ўзбек давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни қабул қили ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)