Россия президенти Владимир Путин Қрим аннексия қилинганининг 9 йиллиги муносабати билан яриморолга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Маълум қилинишича, Путин келгуси ҳафта хизмат сафари билан Россия вилоятларидан бирига ташриф буюради. Дастурга кўра, Россия президентининг халқаро алоқалар ўрнатиши режалаштирилган. Бундан ташқари, у Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи конгрессининг ялпи мажлисида иштирок этади ва Бош прокуратура ҳайъатида нутқ сўзлайди.
Россия раҳбари Қрим аннексия қилинганининг 9 йиллиги муносабати билан 18 март куни нишонланадиган тадбирларда қатнашиши мумкин. Ҳозирча Кремлдан президентнинг Қримга бориши ҳақида расмий маълумот эълон қилинмаган.
Аввалроқ Россия давлат оммавий ахборот воситалари Владимир Путин 2022 йилнинг декабрида Қрим кўпригидан ўтиб кетганини хабар қилганди.
Изоҳ (0)