• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Катта уруш бўлади»: Путиннинг собиқ маслаҳатчиси Россия армиясининг режаларини ошкор қилди

    Россия президентининг собиқ маслаҳатчиси ва иқтисодчи Андрей Илларионов 13 январь куни блогер Александр Шелестга берган интервьюсида Россия бутун Украинани қамраб оладиган янги ҳужумни бошлашни режалаштираётганини айтди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Унинг сўзларига кўра, Кремль бунга 4 ойдан бери тайёргарлик кўрган. Илларионов 15 январдан бошлаб Кремль Украинага ҳужум режаларини амалга оширишни бошлаши мумкинлигидан огоҳлантирган. У шу куни Москва қўшимча сафарбарлик эълон қилиши мумкинлигини таъкидлаган. Қўшинлар гуруҳини миллион кишига етказиш прогноз қилинмоқда.

    «Катта уруш»га тайёргарлик белгилари

    Илларионов 17 сентябрдан бошлаб Россия армияси янги, каттароқ ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик бошлаганини айтди. Россиянинг катта ҳужумга тайёрланаётганига далиллардан бири бу қуролли кучлардаги йўқотишлар сонига боғлиқ. Сўнгги 3-4 ой ичида уларнинг сони сезиларли даражада ошган. Шунингдек, 300 мингдан ортиқ одам сафарбар этилган.

    Россия қўшинларининг ҳозирги гуруҳи 600-700 минг кишини ташкил этади ва армия илгари ишлатилмаган янги турдаги қуроллардан фойдаланади. Сиёсатчи улар қаторида Атлантика ва Ҳинд океани, шунингдек, Ўрта Ер денгизи орқали ўтадиган «Адмирал Горшков» кемасидаги «Циркон» гипертовушли ракеталарини назарда тутган.

    15 декабрь куни Владимир Путин йиғилиш ўтказиб, унда гўёки «катта уруш» ҳақида қарор қабул қилгани айтилади.

    «Путин ва Россия раҳбариятининг юқори раҳбари, Россия Бош штаби 24 соат, тинимсиз ишламоқда. Путин ҳар куни ҳарбийлар билан учрашади», — дейди Россия президенти собиқ маслаҳатчиси.

    Илларионовнинг сўзларига кўра, Путин Украинага ҳужум учун қуйидаги соҳаларда янги ўринбосарлар тайинлайди:

    • Генерал Сергей Суровикин — Донбассда;
    • Генерал Олег Салюков — Беларусь томондан;
    • Генерал-полковник Алексей Ким — Қрим—Запорожье йўналишидан.
    «Катта Сталинград» режаси 

    Илларионовнинг таъкидлашича, Путин Украинага Беларусь ҳудудидан Львовгача Ғарб қуролларини етказиб бериш линияларини узиб қўйиш учун ҳужум қилмоқчи. Бу асосий зарба йўналиши бўлади.

    «Россия бош штабдаги операция ‘катта Сталинград’ деб номланади. Украина қўшинларининг қуршовга олиниши кутилмоқда. Аммо ҳозирда операция бошқа йўналишда бўлади. Қамал қилиш Украинанинг энг ғарбий чегаралари бўйлаб амалга ошиши режалаштирилган», — дейди Илларионов.

    Киев асосий нишон бўлмайди

    «Киевга ҳужум қилиш мумкин, аммо, назаримда, бу чалғитувчи характерга эга бўлади», — деди Илларионов. Кенг кўламли уруш бошланишидаги воқеалар пойтахтни кучли гуруҳ эгаллаб ололмаслигини кўрсатган. Нега Ғарб разведкаси бундай йирик ҳужум ҳақида ҳеч нарса билдирмаяпти, деган саволга Илларионов улар бу ҳақда билмаслигини ёки «қўрқитмаслик учун» жим туришини айтди.

    Андрей Илларионов ким?

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Андрей Илларионов россиялик иқтисодчи ва сиёсатчи. 2000 йилдан 2005 йилгача у Владимир Путиннинг иқтисодиёт бўйича маслаҳатчиси бўлган. У Россия президентининг бир қатор қарорларига рози бўлмагани учун истеъфога чиққан. 2005 йилдан кейин Илларионов Путинга мухолифатчи сиёсатчига айланган. 2014 йилда, Россия босқинининг бошланишидан сал олдин, у Қрим ва Украина шарқини аннексия қилиш режалари ҳақида огоҳлантирган. 2021 йилда у Ғарб Москва томонига ўтганини айтиб, АҚШ президенти Жо Байден ва Путин ўртасидаги музокараларни «Мюнхен келишуви» билан солиштирган. Бунинг учун у бир қатор журналистлар томонидан танқид қилинган.

    15.01.2023, 21:17   Изоҳ (0)   24138
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиядаги чойхонада ўзбекистонлик йигит ҳамюртларини пичоқлади. Улардан бири вафот этган

    15.01.2023, 20:16

    Хорватияда Алишер Усмоновнинг «музлатилган» яхтаси сирли равишда ғойиб бўлди: расмийлар нима демоқда?

    15.01.2023, 19:39

    Сурия Туркия қўшинлари ҳудудидан олиб чиқилмагунча Анқара билан муносабатларни яхшилашдан бош тортди

    15.01.2023, 18:49

    Афғонистонда собиқ депутат аёл отиб ўлдирилди

    15.01.2023, 18:02

    Америкалик қиз «Коинот гўзали-2022» танлови ғолиби бўлди (фото)

    15.01.2023, 17:21

    Грузия вице-премери мамлакат Украинадаги урушга қўшилмаслигини маълум қилди

    15.01.2023, 16:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.