БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Тюрк бошчилигидаги делегасия 13 март куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказининг хабар қилишича, юқори мартабали меҳмон Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан кутиб олинди.
Фолкер Тюрк ташриф давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари раҳбарияти, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) билан учрашув ўтказиш режалаштирмоқда.
Шунингдек, БМТ вакили Қорақалпоғистонга ҳам боради.
Изоҳ (0)