• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Овқат ейишни умуман хоҳламасангиз, нима қилиш керак?

    Иштаҳанинг йўқолиши ташхис эмас. Аммо бу соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммолар ёки шунчаки тушунмовчилик белгиси бўлиши мумкин. Қуйида тушуниб олиш мумкин бўлган бир нечта умумий омиллар ҳавола қилинади.

    1. Ёш

    Иштаҳа кўпинча ёш билан боғлиқ. Эҳтимол, бу одамнинг ёши ўтгани сайин метаболизм секинлашиши ва организмга ёшликдагига қараганда камроқ калория кераклиги билан боғлиқдир.

    Аммо бошқа сабаблар ҳам истисно қилинмайди. Олимлар кекса одамларда иштаҳа учун масъул бўлган грелин гормони етарли даражада ишлаб чиқарилмаслиги мумкин, деб тахмин қилади. Ёки сезги аъзоларининг фаолияти ўзгариб бормоқда ва одамлар ёшликдагидек овқатдан завқ олмайдилар.

    Тадқиқотлар ҳали ҳам давом этмоқда. Аммо бу аниқ тасдиқланган: ёшимиз қанча катта бўлса, шунча кам овқат еймиз.

    2. Юқори жисмоний ёки руҳий стресс

    Кун бўйи ўзингизни ғилдирак ичидаги олмахон каби ҳис қилсангиз, бирор жойга шошилсангиз, нимадандир ташвишлансангиз ва кечқурун оёқларингиз ҳолдан тойиб йиқилиб қолса, иштаҳанинг пасайишига ҳайрон бўлмаслик керак.

    Ҳаддан ортиқ чарчаганингизда организм энергияни нимага сарфлашни танлашга мажбур бўлади: елиб югуришми ёки энергия талаб қиладиган овқат ҳазм қилиш. Ишлардан орта олмасангиз, мия ошқозон-ичак тракти фаолиятини пасайтиради. Сиз шунчаки овқат ейишни хоҳламайсиз.

    3. Аёлларда ҳомиладорлик даври

    Кўплаб бўлғуси оналар кўнгил айниши ва иштаҳа йўқолишига дуч келишади. Аксар ҳолларда бу биринчи триместрда содир бўлади.

    Ҳомиладорлик даврида иштаҳа пасайишининг аниқ сабаби номаълум. Аммо мутахассисларнинг таъкидлашича, бу нарса организмнинг гормонал қайта тузилиши, таъм ва ҳидларга нисбатан сезгирликнинг ошиши билан боғлиқ жараён. Эҳтимол, яхши кўрган овқатдан воз кечиш эволюцион механизмдир: шу тарзда онанинг организми ҳомилани унинг ривожланишига потенсиал зарарли бўлган моддалардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилади.

    4. Об-ҳаво

    Ёзги жазирамада кеч куз ёки қишки қаҳратонга қараганда анча кам овқатланишни хоҳлаб қоласиз. Гап шундаки, озиқ-овқат тана терморегуляция тизимининг бир қисмидир. Совуқ қоцак, иссиқ бўлиш учун кўпроқ калорияларни истеъмол қилишга мойилмиз. Иссиқда эса танани қўшимча иситиш керак эмас ва шунинг учун овқат эътиборсиз қолдирилади.

    5. Кайфият

    Кимнингдир иштаҳаси асабийлик туфайли йўқолади, кимдадир, аксинча, стресс қўшимча овқатланишга ундайди. Олимлар ҳали ҳам ҳис-туйғулар ва овқатланиш хатти-ҳаракатларини боғлайдиган умумий алгоритмни кашф қилишмади. Аммо овқатланиш истаги кўп жиҳатдан кайфиятга боғлиқлиги аниқ. Шу билан бирга, ҳар бир инсон учун бу алоқа индивидуалдир.

    6. Чекиш

    Никотиннинг қўшимча таъсири бор: озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжни камайтиради.

    7. Ўткир респиратор вирусли инфекция ва бошқа касалликларнинг авж палласида

    Лептин — бу сизга тўйинганлик ҳиссини берадиган гормон. Аммо шу билан бирга, бу модда инфекцияга қарши иммунитет реакциясида фаол иштирок этади.

    Шамоллаш, грипп, бошқа юқумли касалликларнинг кучайиши билан лептин даражаси ортади — бу организмга патоген ҳужумни қайтаришга имкон беради. Аммо гормон кўпайгандан сўнг, ўз-ўзидан тўйинганлик ҳисси пайдо бўлади. Шунинг учун касал одамлар кўпинча овқат ейишдан бош тортадилар.

    8. Баъзи дори-дармонларни қабул қилиш

    Иштаҳанинг пасайиши антибиотикларнинг қўшимча таъсиридан бири бўлиши мумкин. Аммо бошқа дорилар баъзида овқатланиш истагини камайтиради. Кодеин ва морфинга асосланган оғриқ қолдирувчи воситалар, шунингдек, диуретиклар, шундай реакцияларга олиб келади.

    9. Руҳий бузилишлар

    Иштаҳанинг йўқолиши депрессиядан ҳам келиб чиқиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Овқатланишни истамаслик билан бевосита боғлиқ бўлган яна бир кенг тарқалган руҳий касаллик — бу анорексия нервоз хасталигидир. Буни шифокорлар вазн ортишидан қўрқиб овқат емасликдан келиб чиқадиган ҳолат деб аташади.

    10. Овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари

    Иштаҳанинг ўзгариши ичак яллиғланиши ва Крон касаллигининг илк аломатларидан бири бўлиши мумкин.

    11. Вирусли гепатит ва жигарнинг бошқа шикастланишлари

    Овқат ҳазм қилиш тизимидаги энг муҳим аъзолардан бири бу жигар. Бу орган моддаларни саралайди, уларни токсинлардан тозалайди ва шундан кейингина уларни умумий қон оқимига ўтказади. Вирусли гепатит ва бошқа жигар касалликлари оқибатида у ўз вазифаларини бажаришни тўхтатади.

    Касалланган жигарга ортиқча юкламаслик ва унга тикланиш имкониятини бериш учун танада иштаҳанинг намоён бўлиши учун жавоб берадиган гормонлар, ферментлар ва бошқа моддалар ишлаб чиқариш камаяди.

    12. Юрак-қон томир касалликлари

    Иштаҳанинг йўқолиши сурункали юрак етишмовчилиги белгиларидан биридир. Бундан ташқари, овқат ейишни истамаслик ривожланаётган юрак хуружи ва юрак нуқсонлари билан боғлиқ.

    13. Эндокрин касалликлар

    Қалқонсимон без зарур бўлгандан кўра камроқ гормонлар ишлаб чиқарса (бу ҳолат гипотериоз деб аталади), иштаҳа сезиларли даражада камаяди. Бироқ вазн ортиши мумкин.

    14. Темир танқислиги

    Вазн йўқотиш билан бирга иштаҳа пасайиши, айниқса, буларнинг барчаси чарчоқ, энергия етишмаслиги ҳисси билан бирга бўлса, танада темир танқислигининг энг характерли белгиларидан биридир.

    15. Саратон

    Иштаҳанинг пасайиши кўпинча саратон касалликлари билан бирга келади, масалан:

    • ошқозон саратони;
    • ошқозон ости бези саратони;
    • йўғон ичак саратони;
    • тухумдон саратони.

    Иштаҳани тиклаш керакми?

    Бир томондан, иштаҳани камайтириш қулай нарсадир. Кимдир диета қоидаларидан азият чекади ва сиз диетанинг калория миқдорини ўз-ўзидан камайтирасиз.

    Бошқа томондан, иштаҳа етишмаслигидан хурсанд бўлмаслик керак. Чекланган овқатланиш билан сиз камроқ озуқа оласиз. Ва бу гиповитаминоз, гемоглобин даражасининг пасайиши, анемия ва янада жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.

    Иштаҳа пасайишининг узоқ муддатли оқибатларининг қандай бўлиши бу ҳолатни келтириб чиқарган сабабларга боғлиқ. Ғамгин ёки иссиқ туфайли овқат ейишни хоҳламасангиз, бу бошқа нарса. Мабодо иштаҳанинг йўқолиши жигар, юрак ва ҳатто саратон касаллиги билан боғлиқ бўлса, шошилинч чоралар кўриш зарур.

    Овқат ейишни хоҳламасангиз, нима қилиш керак?

    Биринчидан, ўзингизга ғамхўрлик қилинг, хотиржам бўлинг. Иштаҳангиз ташқи сабабларга кўра камайган бўлса, масалан, иссиқлик, чарчоқ, ташвишлар туфайли, бу ҳолда овқатланиш истаги стресс омиллари йўқолиши биланоқ қайтади.

    Аммо ҳаётингизда ҳамма нарса ўз ўрнида бўлса ҳам, иштаҳангиз йўқолса ёки овқатга бефарқлик бир неча ҳафта давом этса, терапевтга мурожаат қилинг.

    Баъзи ҳолларда анализ топширишга тўғри келиши мумкин. Улар орасида:

    • умумий ва биокимёвий қон таҳлиллари;
    • қалқонсимон без гормонларини текшириш;
    • гепатит учун тестлар;
    • дори таркиби учун пешоб таҳлили;
    • ички органларнинг ултратовуш текшируви.

    Буларнинг барчаси иштаҳанинг йўқолиши сабабини топишга ёрдам беради. Таҳлилларга қараб, шифокор даволанишни буюради ёки ихтисослашган мутахассис — эндокринолог, кардиолог, онколог, гепатолог, психотерапевтга юборади.

    Мавзуга доир:

    • Лептин нима? Бу гормон қандай қилиб кўп овқат ейишга ва семиришга мажбур қилади?
    • Нима учун эрталаб иштаҳа йўқолиб, кечки пайт овқатланишга бўлган истак кучаяди?
    • Лептин, грелин ва инсулин: вазнга таъсир қилувчи гормонлар
    07.03.2023, 16:47   Изоҳ (0)   8351
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соғлиғингиз яхши ҳолатда эканини англатадиган 9 та аломат

    06.03.2023, 09:11

    Энг кенг тарқалган кўз касаллиги катарактанинг 7 та белгиси

    05.03.2023, 17:19

    Кони зарар: Голливуд юлдузларининг музлаткичидан топиб бўлмайдиган 7 та маҳсулот 

    05.03.2023, 11:28

    Бош оғриғи, кўришнинг ёмонлашиши ва мияда ўсимта борлигини билдирувчи бошқа аломатлар

    02.03.2023, 19:25

    Гўшт истеъмол қилиш, камҳаракатлик: саратонни қўзғатадиган яна 3 та одат 

    02.03.2023, 16:42

    Витаминлар қабул қиласизми? Уларни заҳарга айлантирадиган 5 та хато 

    01.03.2023, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.