Москванинг Зюзинский суди одам ўлдирган ўзбекистонлик мигрантни 13 йилга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Москвадаги Севастополский проспектида 18 ноябрь куни кўкрагидан пичоқ жароҳати олган 29 ёшли қизнинг жасади топилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон фуқароси Тамбов вилоятида қўлга олинган. Тергов қўмитасига кўра, ўзбекистонлик эркак қизга эътибор кўрсатган, марҳума эса бунга жавоб қайтармаган. Ўзбекистон фуқароси шу сабабли қизга беш марта пичоқ санчиб, уни ўлдирган.
“Айбдор 13 йилга қаттиқ режимдаги колонияда жазо ўташга ҳукм қилинди”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, марҳума озиқ-овқат дўконида ишлаган ва қотилликдан олдин полицияга ўзбекистонлик эркак унга таъқиб қилаётганини айтган.
Изоҳ (0)