Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида 5 фарзанднинг онаси осиб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан текширув олиб борилаётганини билдирди.
Аниқланишича, 3 октябрдан 4 октябрь кунига ўтар кечаси Паст Дарғом туманида яшаган 43 ёшли С.С. ота-онаси яшаб келаётган уйнинг ҳовлисидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Марҳума С.С.нинг ўз жонига қасд қилгани сабабларини аниқлаш мақсадида унинг турмуш ўртоғи, оила аъзолари, қўни-қўшни ва маҳалладагилардан тушунтириш хатлари олинган, тегишли ташкилотларга сўров хатлари юборилган, хизмат текширувлари тайинланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: