Шавкат Мирзиёев 10 март куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, айни пайтда Самарқанд вилоятида Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Бугунги кунда бинолар қуриб битказилиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуа деворлари миллий нақшлар билан сайқалланади, наққошлик ва хаттотлик санъати уйғунлашади. Унинг деворларига қадимий услубда Қуръони карим суралари ва ҳадислар ёзилади.
Президент ташаббуси билан мажмуада Имом Бухорий музейи ҳам ташкил этилиши режалаштирилган. Тадбирда ушбу музейнинг концептуал лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилди. Музей маданий қадриятларни ўзида жам қилиш баробарида замонавий дизайнга эга бўлади, 8 та павильонга бўлинади. Давлат раҳбари музейдан ўрин олган ҳар бир ашё ва визуал маълумот зиёратчиларга маърифат етказиши кераклигини алоҳида қайд этди.
Изоҳ (0)