Американинг Livestock Conservancy (Чорвачиликни муҳофаза қилиш) нодавлат ташкилоти ахалтеке зотидаги отларни йўқолиб кетиш хавфи остидаги насллар рўйхатига киритди.
Ушбу рўйхатдаги мақом генетик ўзига хос популяцияларни ҳисоблаб чиқиш орқали белгиланади.
“Ахалтеке отлари Туркманистоннинг пойга отларидан келиб чиққан бўлиб, уларга биринчи марта 3000 йил олдин таъриф берилган”.
Ҳисоботда айтилишича, ахалтеке зоти дунё миқёсида кам учрайди, уларнинг сони 7000 тага етмайди.
Livestock Conservancy ташкилотининг таъкидлашича, ахалтекелар араб отлари зоти пайдо бўлишидан олдин мавжуд бўлган. Тарихан туркман зотлари Европадаги от зотлари, энг аввало, инглиз чавандозлари минган зотларнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, Ашхободда Ахалтеке отлари халқаро ассоциацияси штаб-квартираси ташкил этилган, шунингдек отларни Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун UNESCO’га мурожаат қилинган.
Туркманистон ҳар йили туркман отлари фестивалини нишонлайди, бу энг чиройли ахалтеке отлари халқаро танлови кунига тўғри келади.
Эзиз Бояров, Ашхобод
Изоҳ (0)