Европада газнинг биржа нархи 2021 йил 27 июлдан бери биринчи марта 1 000 куб метр учун 450 доллардан пастга тушди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
ICE маълумотларига кўра, Нидерландиядаги TTF маълумот марказида савдо пайтида, апрель ойида етказиб бериш учун газ нархи 1 МВт/соат учун 40,5 еврога тушди.
Тошкент вақти билан 10:20 ҳолатига кўра, газ 3,753 фоизга арзонлашди ва 1 МВт/соат учун 40,75 евро нархда сотилди.
Украинада уруш бошланишидан олдин, аукционда газ нархи 1 МВт/соат учун 72,205 еврони ташкил қилган.
Gas Infrastructure Europe маълумотларига кўра, 1 март ҳолатига кўра, Европа Иттифоқи ва Буюк Британиядаги газ омборлари рекорд даражадаги 61 фоизга тўлдирилган.
Бу сўнгги ўн йилликдаги ўртача кўрсаткичдан анча юқори (39 фоиз).
Изоҳ (0)