• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    “Инқироз давридаги ўсиш”: 2022 йил қандай қилиб Ўзбекистон IT соҳаси учун энг муваффақиятли йилга айланди?

    IT Park R&D мутахассиси Тимурмалик Элмурадовнинг Ўзбекистон 2022 йилда қандай қилиб IT соҳасида кескин бурилиш қилгани ҳақидаги таҳлили ва фикрларини тақдим этди.

    Фото: IT Park

    Дунёда геосиёсий инқироз авж олаётган бир пайтда Ўзбекистон IT соҳаси ўзига хос инқилобни бошдан кечирди. 

    Бунинг учун пойдевор бир неча йил муқаддам қўйилган эди, бироқ айнан 2022 йилда мамлакат Марказий Осиёнинг IT хаби деб аталишига шунчаки сўзда эмас, балки реал маънода яқинлашди.

    Оддий мисол, йил бошида IT-хизматлар экспортини 100 миллион долларга етказиш мақсад қилинган эди, аммо натижалар кутилгандан яхшироқ бўлди. Кўрсаткич 140 миллион долларга етди.

    Яна бир мисол — IT-экспортчилар сони. Хусусан, 2021 йилда улар 104 тани ташкил этди. Бир йил ичида ушбу кўрсаткич икки баробарга ошиши кўзланган эди, аммо натижа ўлароқ уч бараварга ўсди.

    АҚШ асосий экспорт бозорига айланди. Экспорт умумий ҳажмининг 81 фоизи ўзининг юқори сифат стандартлари билан машҳур бўлган мамлакатга тўғри келди.

    Шу аснода, 2022 йилда ҳам маҳаллий, ҳам хорижий IT-компаниялар, стартаплар, инвесторлар, таълим ва бошқа ташаббуслар сони кўпайди.

    Мантиқий савол туғилади, “ўсиш суръатларининг тезлиги сабаби нимада?”, “Нега айнан ҳозир?”. Уларга бериладиган жавоб ҳам аниқ.

    “Инқироз — имкониятлар вақти”

    Ўзбекистонда IT-компаниялар учун экстратерриториал эркин иқтисодий зона ҳисобланган IT Park 2019 йилда ташкил этилган эди.

    Нок ҳам ўзининг тўртинчи йилида мева бера бошлаганидек, IT Park томонидан амалга оширилган кенг кўламли ишлар ҳам ўз самарасини бера бошлади.

    Дунёда юзага келган геосиёсий инқироз ушбу жараённи секинлаштирмади, аксинча, уни бир неча баробарга тезлаштирди.

    Масалан, 2022 йилнинг баҳорида IT Park IT-мутахассисларни Ўзбекистонга кўчириш бўйича “ТашРуш” номли релокация дастурини ишга туширди.

    Қизиғи шундаки, дастур бир неча ой давомида тайёрланаётган эди, лекин унинг фаол босқичи Россия-Украина можаросининг бошланишига тўғри келди, натижада кўплаб россиялик IT мутахассислари яшаш жойини ўзгартиришга қарор қилишди.

    “ТашРуш” бу шунчаки мамлакатга таклиф қилиш дастури эмас, йўқ, бу янги уй излаётганлар учун бепул хизматлар мажмуасидир.

    Дастур шарофати билан Ўзбекистонга 3 мингдан ортиқ хорижлик IT-мутахассислар ўзлари билан янги билимлар, компаниялар, жамоалар ва сармоя олиб келишди. Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги IT-компаниялар умумий сони 89,8 фоизга ошди.

    Натижаларни салмоқли дейиш мумкинми? Агар иккинчи ўринда турган савдо соҳасидаги компаниялардаги ўсиш атиги 27,4 фоизни ташкил этганини ҳисобга олсак, ҳа, шубҳасиз.

    “ТашРуш” билан параллел равишда IT Park Ўзбекистон ҳудудига уч йилгача тўсиқсиз кириш ва чиқиш ҳуқуқини берувчи “IT Visa” дастурини ишга туширди.

    2022 йил охирида визани қўлга киритиш учун 229 та тавсия берилди. Шу ўринда, ариза берувчилар орасида нафақат дастурчилар, балки менежерлар ва инвесторлар ҳам бор эди.
    Қолаверса, солиқ хавфи юқори бўлган компаниялар тоифасига кирмасдан масофадан туриб ишлаш имконини берувчи “Виртуал офис” хизмати пайдо бўлди.

    “OneStopShop” тамойили бўйича рўйхатга олиш хизматидан эса 100 дан ортиқ компаниялар фойдаланиб улгурди.

    Натижада 2022 йил охирига келиб IT Park резидент компаниялари сони илк бор 1 000 тадан ошди.
    Улардан 151 таси бизнес жараёнлари аутсорсинги (BPО) билан шуғулланади. Бу эса алоҳида мавзу.

    BPО — Ўзбекистоннинг потенсиал янги пахтаси

    Кўпгина давлатлар IT Nation бўлишга ҳаракат қилди. Бироқ Кремний водийсидан кўр-кўрона нусха кўчириш муваффақият калитига айланиши қийинлигини тушунганларгина олға силжиди.

    Сўз барча соҳаларни ривожлантирган, аммо айнан бир соҳага рақобатбардошлик борасида устунликка эга бўладиган жабҳа сифатида эътибор қаратган мамлакатлар ҳақида бормоқда.

    Масалан, Исроил бугунги кунда ўзининг медтеч стартаплари, Ҳиндистон код ёзувчи дастурчилари, Беларусь ўйин дастурчилари, Россия эса финтеч маҳсулотлари билан машҳур.

    Ўзбекистон мисолида бу тамал тоши BPО, яъни бизнес-жараёнлар аутсорсинги бўлди.

    “Янги пахта”га айланиши мумкин бўлган хизмат ўтган йили 65,1 миллион доллар даромад келтирган, бу эса, IT экспортининг деярли ярмини ташкил этади.

    Жумладан, 2022 йилда мамлакатда 17 та BPО маркази очилди, уларда 450 дан ортиқ ходим фаолият олиб боради.

    BPО йўналишини ривожлантириш ўзини оқлаганлиги сабабли, IT Park ҳозирда Жаҳон банки билан биргаликда “Uzbekistan Digital Inclusion” лойиҳаси устида ишламоқда.

    Бу Ўзбекистонга ўзини дунёга янги аутсорсинг манзили сифатида кўрсатишга ёрдам бериши кутилмоқда.

    IT Park мазкур улкан мақсадга эришишда IT-таълимни кенгайтириш чора-тадбирларини амалга оширишда давом этмоқда. Фикр тасдиғи ўлароқ, 2022 йилда тарихий воқеа юз берди.

    Илк Онлайн Университет ва IT4Women

    Ўзбекистонда ислоҳотлар бошланиши билан университетлар сони кескин кўпайди. Ўтган йили мамлакат тарихида илк онлайн университет пайдо бўлди.

    Гап дунёдаги етакчи махсус дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилардан бири, S&P 500 аъзоси EPAM билан ҳамкорликда яратилган олий таълим муассасаси IT Park University ҳақида кетмоқда.

    2022 йилда университетга 399 киши ўқишга кирди, шундан 84 фоизи бакалавр босқичига ҳужжат топширди. Қолган 16 фоизи эса IT асосларини ўрганишдан бошлашга қарор қилди.

    2023 йилда IT Park University энг илғор талабаларнинг биринчи гуруҳини Литва, Латвия ва Польшага юбориш орқали халқаро амалиёт дастурини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

    Ўзбекистон IT-таълимни ривожлантирар экан, кўплаб мамлакатларга таниш бўлган муаммо, гендер тенгсизликка дуч келди.

    Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида IT Park 2022 йилда бир нечта ташаббусларни илгари сурди:

    IT Women — Karakalpakstan: USAID билан Қорақалпоғистондаги аёллар ва қизлар учун қўшма тренинг дастури доирасида 60 нафар аёл-қизларимиз учун график дизайн ва SMM бўйича бепул тренинглар ташкил этилди.

    Skills4Girls: UNICEF билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар, жумладан, турли ногиронлиги бўлган қизлар учун IT бўйича қўшма тренинг лойиҳаси. Дастур доирасида 214 нафар иштирокчи, жумладан, 70 нафар имконияти чекланган қизлар ўқитилди.

    ГAP: Аёллар IT клуби. Ушбу клуб аъзолари ўзаро фикр алмашиши, танишлар орттириши ва ҳамкорлик учун ҳамфикрларни топиши мумкин бўлган аёллар учун мулоқот платформасига айланиб бормоқда.

    Digital Internship Program: IT бўйича битирувчилар ва бошланғич босқичдаги ёш мутахассислар учун амалиёт дастури. Унинг доирасида 23 нафар қиз ишга жойлашди.

    Ушбу ва бошқа дастурлар IT соҳасига кўпроқ аёлларни жалб қилиш, IT фақат эркаклар учун мўлжалланган қабилидаги стереотип фикрлардан халос бўлиш имконини беради.

    “Интилганга толе ёр”

    IT Park 2022 йилда салмоқли ишларни амалга оширди, аммо 2023 йилда янада кўпроқ вазифалар белгиланган, жумладан:

    • резидентлар экспорти ҳажмини 300 миллион долларгача ошириш;
    • Coursera платформасида 1,2 миллион киши учун ўқув тренинги ташкил этиш;
    • таълим муассасаларини рағбатлантириш дастурини жорий этиш;
    • ва бошқалар.

    Энг муҳим ўзгаришлардан бири резидентлар фаолиятини кенгайтириш бўлади.

    Мисол учун, бозорда график, web, 3D ва motion дизайн бўйича мутахассисларга талаб ортиб бораётгани сабабли ижодий индустрия ҳам соҳа сифатида сирага келиб қўшилади.

    Ўзбекистон минтақавий хаб сифатида шаклланаётганлиги сабабли хорижий компаниялар учун Молиявий технологиялар марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

    Бундан ташқари, жорий йил илк маротаба умумий мукофот жамғармаси 1 000 000 долларини ташкил қилувчи “President Теch Award” стартаплар танлови ўтказилади.

    Бу кейинги 10 ойга режалаштирилган асосий йўналишлар холос.

    2022 йилда Ўзбекистон ноаниқлик шароитида олға силжишга муваффақ бўлди.

    2023 йилда эришилган ютуқлар шунчаки омадли тасодиф эмаслигини исботлаш лозим. Бу эса янада қийинроқ вазифа.

    Муаллиф ҳақида маълумот:

    Тимурмалик Элмурадов — таҳлилчи, R&D (research and development) мутахассиси, “Олий иқтисодиёт мактаби” тадқиқот университети магистри.

    “Univer Club Family” (Россия) компаниялар гуруҳи, Daryo.uz интернет нашрида ривожланиш учун масъул бўлган, Spot.uz сайти собиқ раҳбари ва таъсисчиси.

    07.03.2023, 21:10   Изоҳ (0)   2648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон россияликлар орасида 8 мартда саёҳат қилиш учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди

    07.03.2023, 13:11

    Очиқланмаган йил якунлари: Ўзбекистон автомобилларни сотишдан кўра кўпроқ сотиб олмоқда

    06.03.2023, 18:34

    АҚШ Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш белгиларини санади. Унда Ўзбекистон орқали етказиб бериш ҳам бор

    06.03.2023, 16:55

    Бўстонлиқдаги дам олиш маскани 61 млрд сўмга сотилди

    06.03.2023, 13:20

    IT Park ойига 500 доллар топадиган дастурчи ҳақида ҳикоя қилди

    04.03.2023, 20:55

    Илон Маск шахсий самолётдаги парвозлар сони бўйича барча миллиардерларни ортда қолдирди

    03.03.2023, 23:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.