Президент администрацияси шўба мудири Саида Мирзиёева Ўзбекистон аёлларини 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади.
“8 март байрамида ён-атрофдан кўплаб чиройли сўзлар, ажойиб тилаклар эшитамиз. Лекин мен юрагимнинг тубидаги истагимни сиз билан баҳам кўрмоқчиман. Мен жамиятимизда аёлларга ҳар доим ҳурмат билан муносабатда бўлишларини хоҳлайман. Токи хотин-қизларимиз зўравонлик ва зулм, зарарли стереотиплар ва камситувчи муомала объекти бўлмасин. Мен аёлларимиз ўз ҳуқуқлари учун курашишларига зарурат бўлмаслигини хоҳлайман. Улар табиий равишда жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлсин, дейман. Мен аёллар ўзини эркин, кучли ҳис қиладиган, ўзига ишончи бўлган, мақсадларига эриша оладиган ва орзу қилишдан чўчимайдиган жамиятда яшашини истайман. Барча аёлларга бахт, меҳр-муҳаббат, тинчлик ва эҳтиром ёр бўлсин. 8 март муборак!”, — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Маълумот учун, Саида Мирзиёева Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси ҳам ҳисобланади.
Изоҳ (0)