Сенатда 24 январь куни NNТ, давлат идоралари ва фаоллар иштирокида оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонуннинг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, оиладаги зўравонлик учун жиноий жазо белгиланиши лозим.
“Оиладаги зўравонлик учун жиноий жазо тайинланмагунича, ушбу жиноятга давлатнинг муносабати Жиноят кодексида аниқ акс этмагунича, бир жойда қотиб тураверамиз. Бусиз бошқа ҳеч нима ёрдам беролмайди, юзаки чоралар ҳам, энг илғор гендер лойиҳалари ҳам, қуруқ гап билан тарбиялашга уринишлар ҳам”, — дейди у.
Саида Мирзиёеванинг фикрича, олдин аёллар олдидаги масъулиятни белгилаган ҳолда, уларни ҳимояловчи қонун жорий этилиши зарур, қолгани кейин бўлади.
Изоҳ (0)