• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оширилган жарималар, 10 бараварга камайган дарахт кесиш ҳолатлари, экологияга масъул кучишлатар тузилмалар — Экоинспекция бошлиғи Адҳам Қурбонов билан суҳбат

    Президент қарори билан Ўзбекистонда дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилди. Жавобгарлик кескин кучайтирилиб, соҳада масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарлар лавозимидан олинди. “Яшил макон” ҳаракати доирасида баҳор ойларида 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди. “Дарё” экологияни асраб-авайлаш масаласида амалга оширилган шу каби ишлар тўғрисида Табиат ресурслари вазирлиги Экологик назорат инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Адҳам Қурбонов билан суҳбатлашди.

    Дарахт кесилишига бўлган муносабат қай даражада ўзгарди?

    Ўзбекистонда дарахтлар, ўсимлик дунёси, биохилма-хилликка бўлган муносабат бугунги кунда долзарб мавзулардан биттаси. Яъни бу ҳолат жамоатчиликни қизиқтиради, эътиборини тортади, улар ҳозир дарахтлар масаласида анча қаттиқ турибди. Ижтимоий тармоқларда ҳаттоки оддий фуқаро ҳам ўсимликларнинг кесилиши ва, керак бўлса, дарахт томири устидан бетон қоплаб кетилганини тасвирга олиб, интернетга жойламоқда. Бундан кўринадики, нафақат давлат органлари, балки жамоатчиликнинг ҳам эътибори кучайган.

    Бундан ташқари, ҳар йили “Яшил макон” ҳаракати асосида дарахтларнинг сифатли суғорилиши ва парвариши, бу борадаги ишларнинг жавобгарлиги, уларга нисбатан кўриладиган чоралар ва, ҳаттоки олимларнинг фикри олиниши, дарахтни ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда экилишигача эътибор бериляпти. Бундан беш ёки ўн йил олдин ҳам дарахтлар экилган, аммо бунчалик даражада эътибор, тизимли ёндашувлар кам бўлган. Ўша вақтларда ўзимиз гувоҳи бўлганмиз, дарахт ва кўчатларнинг умуман эгаси йўқ эди. Хоҳлаган одам дарахтларни истаган жойидан кесиб кетарди ва бундай ҳолатларга нисбатан тўсқинлик сезиларли даражада бўлмаган.

    Тартибга солинган атамалар

    Мутахассис сифатида айтадиган бўлсам, авваллари дарахтларнинг қимматбаҳо ёки кам қийматли турлари деган тушунчалар бўлган, аммо улар тартибга солинмаганди. Мана, 2019 йилдан ҳукуматимиз раҳбари мораторий жорий қилганидан кейин дарахтнинг қимматбаҳо ва кам қийматли турлари алоҳида тартибга солинди. Фуқароларимиз ҳам ҳозир ҳудудида мавжуд бўлган дарахтларни “Бу қуриган эмас, ҳали яшайди”, деб, ўз фикри билан дарахтни сақлаб қолишга ҳаракат қиляпти. Одамларимиз битта дарахтни кўкартириб, ўстиришга анча йиллар кераклигини тушуниб етяпти ва дарахтни ҳам бир инсон сифатида тасаввур қиляпти. Яшиллик муҳим эканини кўпчилик тушуниб етди. Ўша карбонат ангидридни ютиб, бизга кислород етказиб беришини, дарахтнинг жамият учун қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканини, керак бўлса, мактаб боласи ҳам англаб етди.

    Аномал совуқ кунларида қорнинг қалинлигидан бир қанча дарахтларнинг синиши кузатилди. Ҳаттоки ўша синган дарахтларнинг ҳам сўрови бўляпти. Бу — ҳукумат раҳбари томонидан қабул қилинган қарор тўлақонли ижро этиляпти дегани. Аммо айрим ҳолларда дарахтлар кесилиши барибир кузатиляпти, инкор этиб бўлмайди. Буни ижтимоий тармоқларнинг ўзи айтиб турибди. Лекин аввалги даврлардагига нисбатан, яъни 2019 йилга қараганда бу ҳолат бугун анчагина камайган. Қонунчилик устувор, ҳуқуқбузарлик ёки қонун бузилиш ҳолатини содир этган фуқаро ҳеч қачон қонундан озод этилмайди, жавоб бериши муқаррар.

    Дарахт кесилиши ҳолатлари 10 бараварга камайган

    Масалан, мораторий жорий қилинмаган даврларда ҳар ойда тахминан 20—30 та дарахт кесилган бўлса, ҳозир бир ойда иккита ёки учта ҳолат аниқланади. Бу ҳам асосан қурилиш билан боғлиқ бўлган жойларда. Лекин мораторий бўлгани сабабли улар ўрганиб чиқилади инспекторлар томонидан, барибир ўша жойда хатлов қилинади, агар қиммат баҳо турлари бўладиган бўлса, рад этилади. Янги қабул қилинган қарорга кўра, қимматбаҳо дарахт кесганлик учун жавобгарлик жаримаси миқдори икки бараварга ортган.

    Инспекцияга берилган ваколатлар

    Ҳозир бизга (Экологик назорат инспекциясига) жамоатчиликни жалб қилиш, 270 га яқин 90 та гуруҳдан иборат экопатрул гуруҳи ва ҳудудларни ўрганиш, тезкорлик билан жойларига бориш ваколатлари берилди. Авваллари фақат экология ходимининг ўзи борарди, ҳозирги кунда эса бир ўзи эмас, экопатрулга бириктирилган ички ишлар ходими, Миллий гвардия ходимлари ва экология ходимлари билан, керак бўлса, маҳаллалардаги фуқаролар иштирокида ҳам ўша жойларни кўриб чиқади.

    Бириктирилган Миллий гвардия, Ички ишлар ходимлари бизга куч бермоқда. Масалан, бирор ҳудудда 10—15 киши томонидан ноқонуний дарахт кесилиши кузатилаётган вақтда, у ерга экология ходимлари тартибни сақловчи ходимлар билан биргаликда борса, ҳеч қандай муаммо ва қийинчиликларсиз дарахт кесилишининг олдини олиш мумкин. Олдинлари инспекторлар қийналган, масалан, кимнидир чақириш, шахсини аниқлаш ҳолатларида қийинчиликлар бўлган. Маҳалла раиси, нозирни чақиргунга қадар вақт ютқазган. Ҳозир эса унақа муаммо йўқ, агар бирор жойда қонун бузарлик юз берса, шу ҳудуддаги видеокузатув қурилмалари, жамоатчилик ёрдами билан барибир вазиятга ойдинлик киритилади.

    Инспекторларимиз планшетлар орқали рақамлаштириш тизимига ўтяпти, биз эса ўша электрон базаларга интеграция қилганмиз. Мисол учун, кимдир қоидабузарнинг машинаси рақамини кўрган бўлиши мумкин, шу пайт биз база орқали ўша шахсни аниқлаб, суриштирув ўтказиш имкониятига эгамиз — ишимиз анча осонлашган.

    Бу ўзгаришлар табиатга нима беради?

    “Яшил макон” Ўзбекистон ҳудудида яшилликнинг ортишига олиб келади. Яшиллик бор жойда тоза ҳаво бор. У фақат карбонат ангидридни эмас, йўл бўйидаги чангларни ҳам ушлаб қолиш қобилиятига эга. Дарахт — табиатнинг ўпкаси. Бу табиат барчамизники, унинг олдида барчамиз баравар жавоб берамиз. Шунинг учун ҳар доим дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўйича муносабат билдириш ва уларни тезкорлик билан ўрганиш, ҳолатга ойдинлик киритишга тайёрмиз.

    07.03.2023, 23:45   Изоҳ (0)   5306
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

     Сурхондарёда морхўрни отиб ўлдирган овчилар ушланди

    07.03.2023, 23:34

    Тошкентнинг иккита тумани ҳокими жазоланди

    07.03.2023, 23:21

    Ўзбекистон бўйлаб ўтказиладиган Наврўз тадбирлари маҳаллий бюджетдан қопланади

    07.03.2023, 23:08

    Андижонда ўзганинг хонадонидан 4,5 минг доллар ва тилла тақинчоқларни ўғирлаган шахс ушланди 

    07.03.2023, 22:58

    Сирдарёда ўрмон ва ов хўжалигининг 5 гектар ҳудудида ёнғин содир бўлди 

    07.03.2023, 22:36

    Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги йўналишда авиқатновлар йўлга қўйилади 

    07.03.2023, 22:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.