Шавкат Мирзиёев “2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга билан умумхалқ байрамини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита айёмнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида кенг нишонланишини таъминлайди.
Қарор билан белгиланишича, ўтказиладиган байрам тадбирлари билан боғлиқ харажатлар:
- Тошкент шаҳрида — республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — тегишли маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.
Шунингдек, ЎзА, “Дунё” ахборот агентликлари ҳамда Миллий телерадиокомпанияга байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилган. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш бош вазир Абдулла Арипов ва президент маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов зиммасига юкланган.
Изоҳ (0)