Сирдарё туманида 7 март куни 5 гектар майдонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат 7 март куни соат 14:12 да Сирдарё тумани “Шоликор” МФЙда жойлашган “Колгансир” ўрмон ва ов хўжалигининг 2-бўлими ҳудудида содир бўлган. Ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ва қамишлар ёнган.
Ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:05 да етиб бориб, соат 15:33 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан ўрмон ва ов хўжалигининг тахминан 200 гектар майдони сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)