Марказий Осиёдаги энг йирик табиий газ ишлаб чиқарувчи Туркманистон иқтисодиёти 2023 йилнинг январь—февраль ойларида 6,2 фоизга ўсди, бу ўтган йилги кўрсаткичларга мос келади. Бу ҳақда “Дарё”нинг Туркманистондаги мухбири хабар берди.
Мустақил давлат жадал ривожланишда давом этмоқда, — деди мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳукумат йиғилишида.
Ҳисобот даврида табиий газ ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 1,6 фоизга, электр энергияси ишлаб чиқариш 6,3 фоизга, ташқи савдо айланмаси 3,4 фоизга ўсди.
Туркманистон Ўзбекистондан ташқари ўз газини Хитой, Россия ва Озарбайжонга (Эрон орқали), электр энергиясини эса Афғонистон, Эрон ва Қирғизистонга (Ўзбекистон орқали) етказиб беради. Ашхобод, шунингдек, жаҳон бозорларига нефть маҳсулотлари, тўқимачилик, минерал ўғитлар, озиқ-овқат етказиб беради.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2023 йилда Туркманистоннинг иқтисодий ўсиш суръатини 6,5 фоиз, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) — 5,8 фоиз, Халқаро валюта жамғармаси (XВЖ) — 2,3 фоиз даражасида прогноз қилган.
Изоҳ (0)