Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Метрополитен йўловчилари учун янги тўлов тизими жорий этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Эндиликда йўловчилар “АТТО” мобил иловасидаги NFC категорияси орқали тўловларни амалга ошириши мумкин бўлади. Бунда илованинг операцион тизими ва у билан тўлаш мумкин бўлган қурилма орқали пластик карталарсиз онлайн тўлов амалга оширилади.

Маълумотларга кўра, қурилма Тошкент метрополитенининг “Буюк ипак йўли” бекатида ўрнатилган бўлиб, ундан iOS операцион тизимида ишловчи телефонлар орқали фойдаланиш мумкин.

Қурилмани “Чилонзор”, сўнг босқичма-босқич барча метро бекатларида жорий қилиш режалаштирилган.

Олдин фақат Android қурилмалари орқали NFC тўловни амалга ошириш мумкин эди. Энди iOS тизими орқали тўлаш имконияти мавжуд. Бунда икки ва ундан кўп маротаба тўловни амалга ошириш мумкин, — дейди “АТТО” техник мутахассиси Азизбек Каримов.

Ушбу қурилмалар NFC модул деб номланмоқда. iOS тизимидан фарқли равишда Android қурилмалари орқали NFC тўлов одатий яшил валидаторлар орқали амалга оширилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оқ қумли пляжлар, экзотика ва буддалар мамлакати: Краби ороли ҳақида туристлар нималарни билиши лозим?
Марказий Осиё
Қозоғистонда икки нафар ўзбекистонликнинг 3 йил давомида тутқунликда ушлаб турилгани аниқланди
Дунё
Анқарадаги ракета заводида портлаш юз берди, беш ишчи ҳалок бўлди