• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Катта бюджет ва юлдузли актёрлар иштирокига қарамай, кассада муваффақиятсизликка учраган фильмлар (фото)

    Киностудиялар, албатта, фойда учун фильмлар ишлаб чиқаради. Лекин ҳар бир чиқарилган картина ижодкорларга даромад олиб келмайди. Бундан ташқари, катта бюджет ажратилган ва таниқли актёрлар иштирок этадиган лойиҳа ҳам муваффақиятсизликдан суғурталанмаган.

    “Мушуклар” (2019)

    Фото: Фильмдан кадр

    Ушбу мюзикл IMDb рейтинги 10 баллдан 2,8 баллни ташкил қилади. Фильм жами 6 та анти-мукофот “Олтин малина” олган — бу 95 миллион долларлик умумий бюджетга ва барча юлдузлар таркибига қарамай. “Мушуклар”да бош ролларни Идрис Элба, Тейлор Свифт, Жуди Денч ва бошқа машҳур актёрлар ижро этган. Мюзикл атиги 75,5 миллион доллар ишлаб топди.

    “Жунгли бўйлаб круиз” (2021)

    Фото: Фильмдан кадр

    Ушбу саргузашт фильмининг бюджети 200 миллион долларни ташкил этади. Ҳатто 10-15 йил олдин бундай маблағ кино ишлаб чиқариш учун фантастик бўлиб туюлган бўлса, бугунги кунда бу блокбастерлар учун одатий ҳол сифатида қабул қилинмоқда. Лекин, афсуски, кинотеатрларда картина атиги 220 миллион доллардан сал кўпроқ даромад келтирди. Фильмдаги бош ролларни эса Дуэйн Жонсон, Эмили Блант, Жесси Племонс, Пол Гиаматти ва бошқалар ижро этган.

    “Кўринмас патрул” (2013)

    Фото: Фильмдан кадр

    Худди шу номдаги комиксга асосланган комедия даҳшатли танқидларга сазовор бўлди ва 78 миллион доллар (бюджетга қарши 130 миллион доллар) йиғиб, кассадан тушиб кетди. Фильм бош қаҳрамонларини Жефф Брижс, Райан Рейнолдс, Кевин Бекoн ва бошқалар ижро этган.

    “47 ронин” (2013)

    Фото: Фильмдан кадр

    Kиaну Ривз бу фантастик фильмда самурай ролини ўйнаган. Бундай супер юлдуз барча кино ишқибозларининг севимлиси бўлишига қарамай, фильм танқидчиларнинг салбий баҳоларини олди ва кассада муваффақиятсизликка учради. Бундан ташқари, “47 ронин” фильми япон томошабинларини ҳам ҳайратда қолдира олмади, Бюджети 175 миллион доллар бўлган фильм 150 миллион доллардан сал кўпроқ даромад олишга муваффақ бўлди.

    “Келажак ер” (2015)

    Фото: Фильмдан кадр

    Доҳий ихтирочи ва муқобил ўлчамга саёҳат қилаётган ўсмир ҳақидаги ушбу илмий-фантастик фильм харажатини зўрға қоплади. Кинотеатрларда чипталар сотуви фильмнинг 190 миллион долларлик буджетига нисбатан 209 миллион доллар келтирди, аммо маркетингга 90-140 миллион доллар сарфланди. Шундай қилиб, фильм ўзини ўзи қоплаши учун камида 850 миллион доллар, яъни суратга олиш ва реклама учун сарфланганидан 3-4 баробар кўп даромад олиши керак эди. Лойиҳани ҳатто Жорж Клуни ва Хью Лори каби юлдузларнинг иштироки ҳам сақлаб қололмади.

    “Амстердам” (2022)

    Фото: Фильмдан кадр

    “Амстердам” 2022 йилда кассада муваффақиятсизликка учради, танқидчилар фильмни ҳаддан ташқари шуҳратпараст Расселлнинг сценарийси ва режиссюрасини заиф деб рад этишди. Мақтов фақат бутун актёрлар ижроси ва визуал компонентларга берилди. Аммо бу фильмни сақлаб қолмади. Бюджети 80 миллион доллар бўлган “Амстердам” бор-йўғи 31 миллион доллар ишлаб топди. Фильмда Кристиан Бэйл, Марго Робби, Рами Малек, Зои Салдана, Роберт Де Ниро, Майк Майерс, Майкл Шеннон, Крис Рок, Аня Тейлор-Жой, Тейлор Свифт ва бошқалар иштирок этганди.

    “Ёввойи чақириқ” (2020)

    Фото: Фильмдан кадр

    1890 йиллардаги олтин васвасаси пайтида бўлиб ўтган ушбу саргузаштли фильм кассада 111 миллион доллардан сал кўпроқ даромад олди, харажат эса 135 миллион долларга тушганди. Жек Лондоннинг классик романи экран вариантида юлдузлар Харрисон Форд ва Омар Си рол ўйнаган.

    “Ёлғиз рейнжер”(2013)

    Фото: Фильмдан кадр

    The New York Times ушбу фильмни суратга олиш ва сотиш студияга 375 миллион долларга тушганини тахмин қилган ва бунинг учун у бутун дунё бўйлаб камида 650 миллион доллар ишлаб топиши керак эди (ва бу театр даромадларини ўз ичига олмайди). Аммо картина бор-йўғи 260 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлди. Эслатиб ўтамиз, бу вестерн комедиясида бош ролларни Жонни Депп, Ҳелена Boneм Картер ва бошқалар ижро этган.

    “Эгизаклар” (2019)

    Фото: Фильмдан кадр

    Қаҳрамони ўзининг ёшроқ клонига дуч келадиган фильм, фойда учун прокат қиймати 138 миллион долларни ташкил этган ҳолда, кассада қарийб 173,5 миллион доллар йиғди. Тахминларга кўра, фильм бутун дунё бўйлаб энг камида 275 миллион доллар йиғиши керак эди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, фильм студияга 111 миллион доллар соф зарар келтирган. Эслатиб ўтамиз, фильмдаги бош ролларни Уилл Смит, Клайв Оуэн, Мери Элизабет Уинстид ва бошқалар ижро этган.

    “Мўмиё” (2017)

    Фото: Фильмдан кадр

    Ушбу 2017 йилги саргузашт фильми “Мўмиё” франшизасининг қайта ишлангани. Ундаги асосий ролларни таниқли кино юлдузлари Том Круз ва Расселл Кроу ижро этган. Янги “Мўмиё” 410 миллион доллар йиғди, бу суратга олиш ва маркетинг бюджети – 345 миллион доллардан анча кўп. Аммо ҳисоб-китобларга кўра, фильм кассада камида 450 миллион доллар йиғиш керак бўлади. Натижада Универсал Pictures 60–100 миллион доллар йўқотди

    “Матрица: Тирилиш” (2021)

    Фото: Фильмдан кадр

    2021 йил охирида “Матриса” культ-фильмининг 4-қисми чиқди. Аввалги қисм 2003 йилда чиқарилган. Танқидчилар асосий актёрларнинг (Kиaну Ривз, Керри-Анн Мосс) ижросини, ҳаракатлар кетма-кетлигини, мусиқани, режиссёрликни, визуал эффектларни юқори баҳоладилар. Шунга қарамай, картина кассада уни ишлаб чиқаришга сарфланганидан ҳам камроқ йиғилди: 190 миллион долларга нисбатан 159 миллион доллар.

    Фильмда Ривз ва Моссдан ташқари Приянка Чопра, Кристина Ричи, Жада Пинкетт-Смит ва бошқалар ўйнаган.

    “Мўжиза аёл 1984” (2020)

    Фото: Фильмдан кадр

    Ушбу суперқаҳрамонлик фильмида бош ролларни Галь Гадот, Крис Пайн, Робин Райт ва бошқалар ижро этган. Фильм бюджети 200 миллион долларни ташкил этган бўлса-да, 169,5 миллион доллардан сал кўпроқ даромад олди. The Hollywood Reporter киностудияга 100 миллион доллар зарар келтириши мумкинлигини ёзди.

    “Терминатор: Қора тақдирлар” (2019)

    Фото: Фильмдан кадр

    “Терминатор” франшизасининг 6-қисмида Линда Хемилтон, Арнолд Шварценеггер ва бошқа юлдузлар ўйнаган. Лойиҳада биринчи иккита “Терминатор”нинг режиссёри Жеймс Кемерон иштирок этгани учун фильмга катта умидлар боғланган эди. Фильм 260 миллион доллар ишлаб топди, аммо маркетинг ва тарқатиш учун қўшимча 80-100 миллион доллар сарфланган бўлса, фильм бутун дунё бўйлаб 450 миллион доллардан кўпроқ даромад келтириши кераклиги тахмин қилинган.

    “Мен қизаряпман” (2022)

    Фото: Фильмдан кадр

    2022 йилда Pixar ва Walt Disney студиялари “Мен қизаряпман” тўлиқ метражли мултфильмини чиқарди. Анимацион фильм наслий тавқи лаънат туфайли кучли ҳис-туйғуларни бошдан кечирганида баҳайбат қизил пандага айланиб қоладиган қиз ҳақида ҳикоя қилади. Мултфильм жуда муваффақиятли бўлди ва у “Энг яхши анимацион фильм” номинациясида “Олтин глобус” ва “Оскар” мукофотларига номзод бўлди.

    Бироқ “Мен қизаряпман” прокатда бор-йўғи 20 миллион доллар ишлади ва 175 миллион доллар сарфланди. Натижада ушбу мултфильм “Энг катта пул йўқотишлари” рўйхатида 1-ўринни эгаллади.

    04.03.2023, 18:02   Изоҳ (0)   12785
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарзанд дунёга келтириш фильмларда кўрсатиладигандек осон эмаслигини ўз тажрибасида англаган Голливуд юлдузлари

    03.03.2023, 13:43

    Дунёдаги митти давлатлардаги ғаройиб одатлар ва ақл бовар қилмайдиган қонунлар

    03.03.2023, 10:25

    Францияда Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилиб, “Ўзбек боғи” очилди (фото)

    03.03.2023, 10:34

    20 йилдан сўнг: “Кариб денгизи қароқчилари” фильми актёрлари қанчалик ўзгарган ва ҳозирда нима билан шуғулланмоқда?

    04.03.2023, 13:31

    Сезмагансиз ҳам: Севимли фильм ва мултфильмларимизда йўл қўйилган қўпол хатолар (фото)

    01.03.2023, 17:57

    Биргина актёр бир нечта қаҳрамонни ўйнаган, лекин буни кўпчилик пайқамаган фильмлар

    01.03.2023, 11:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 



    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёзги текширув: таътиллар мавсумидан аввал қандай таҳлиллар топшириш керак?

    Маслаҳатлар | 24 май, 20:50

    Қурол топиб олинса нима қилиш керак: мукофот ёки озодликдан маҳрум бўлиш?

    Ўзбекистон | 24 май, 20:30

    Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг жорий мавсумидаги энг яхши футболчиси деб топилди

    Спорт | 24 май, 20:21

    Андижонда 20 сотих ерни 10 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 24 май, 20:10

    Нега тўсатдан фастфуд ва ширинликларга кучли иштиёқ пайдо бўлади?

    Аёллар саҳифаси | 24 май, 19:50

    Республика бўйлаб бир кунда ўқувчилар томонидан автомобиль бошқариш билан боғлиқ 256 та ҳолат аниқланди

    Ўзбекистон | 24 май, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.