• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Францияда Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилиб, “Ўзбек боғи” очилди (фото)

    Ўзбекистон ва Франция ўртасида ҳудудлараро дипломатияни ривожлантириш доирасида Европанинг авиакосмик пойтахти — Тулуза шаҳрида жойлашган Франция Фуқаролик миллий авиацияси институти ҳудудида буюк астроном олим, математик ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек ҳайкали ҳам очилди, деб хабар бермоқда “Дунё” агентлиги.

    Фото: Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

    Тантанали тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбаев ушбу ёдгорлик икки мамлакат ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 31 йиллиги доирасида ўтказилаётгани рамзий маънога эга эканини таъкидлаб, Мирзо Улуғбекнинг жаҳон тамаддуни ривожланишига қўшган ҳиссаси, хусусан, астрономия соҳасидаги улкан кашфиётлари тўғрисидаги фикрларини ўртоқлашган.

    Франция Фуқаролик миллий авиацияси институти бош директори Оливье Шансу, ўз навбатида, Мирзо Улуғбек ҳайкали учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирган. Унинг айтишича, ушбу ёдгорлик орқали кўплаб франциялик талабалар авиация соҳасида ўта муҳим ҳисобланадиган математика, физика, астрономия каби фанлар ривожида Мирзо Улуғбекнинг муҳим ўрни борлигини билиб олади.

    Фото: Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

    Мирзо Улуғбек ҳайкалини Тулуза шаҳрида ўрнатиш борасидаги келишув Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасининг 2020 йилда Тулуза шаҳри мерияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашуви доирасида муҳокама қилинган.

    Мирзо Улуғбекнинг мисдан барпо этилган ҳайкали муаллифи — самарқандлик ҳайкалтарош Умирзоқ Шарипов. Ушбу ёдгорликнинг бўйи 240 сантиметрни ташкил этади.

    Шунингдек, Ўзбекистон ва Франция ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 31 йиллиги тадбирлари доирасида Тулуза шаҳридаги ботаника боғи ҳудудида “Ўзбек боғи” ташкил этилди.

    Фото: Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

    Ўзбекистоннинг Франция ва Португалиядаги элчиси Сардор Рустамбоев ўз нутқида Тулуза мерияси ва Самарқанд вилояти ҳокимиятига ушбу лойиҳа амалга оширилгани муносабати билан миннатдорлик билдирган. Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Хайдаров “Ўзбек боғи”нинг ташкил этилгани ўзаро дўстона алоқаларни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг яққол самараси эканлигини таъкидлаган.

    Тулуза шаҳри мерининг ўринбосари Максим Бойё Ўзбекистон ҳукуматига “Ўзбек боғи”ни яратиш бўйича лойиҳаси учун ташаккур изҳор этган. Унинг айтишича, ушбу боғ Франциянинг сўнгги йилларда оммалашиб бораётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш сиёсатида тўла мос келади. Боғ ҳудудига экилган Ўзбекистонинг ноёб кўчатлари ўз мамлакати жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотишига ишонч билдирган.

    Фото: Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

    Тулуза ботаника боғи шаҳар марказидаги 3 гектар майдонда барпо этилган. Унда дунёнинг турли минтақаларидан олиб келинган ноёб кўчатлар экилган. “Ўзбек боғи” ботаника боғининг 400 квадрат метр майдонида яратилган. Боғ ҳудудида Ўзбекистондан олиб келинган ноёб кўчатлар, жумладан, Туркистон чинори, Туркистон дўланаси, олчасимон олхўри, бодом, гилос ва ўрик кўчатлари экилган.

    Фото: Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йили Франциянинг Руэй Малмезон шаҳрида Бухоро вилояти ҳокимлиги кўмагида “Ўзбек боғи” яратилган эди.

    03.03.2023, 10:34   Изоҳ (0)   8618
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «Китобхон оила» ҳайкали очилди (фото)

    12.07.2022, 23:10

    Сирдарёдаги “Халқ банки” филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди

    03.03.2023, 10:05

    Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

    03.03.2023, 09:51

    Франция компанияси Чимёнда умуммавсумий дам олиш масканини қуради

    03.03.2023, 09:36

    Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарларга ҳам истеъмол кредити ажратилади

    02.03.2023, 23:58

    Қашқадарёда фуқаро ногиронлик нафақасини ололмай қолганига сабаб бўлган судьяга чора кўрилди

    02.03.2023, 23:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Бразилия товарларига 50 фоиз бож солиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 10 июл, 08:50

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.