• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    20 йилдан сўнг: “Кариб денгизи қароқчилари” фильми актёрлари қанчалик ўзгарган ва ҳозирда нима билан шуғулланмоқда?

    Ҳамма “Кариб денгизи қароқчилари 6” фильми ниҳоят экранларга қачон чиқиши ва унда Жек Читтак рол ўйнайдими ёки йўқми деб қизиқаётган бир пайтда, франшиза ўзининг юбилейини нишонламоқда. Шу вақт ичида ушбу фильмларда суратга тушган юлдузларнинг фильмографиясида ўнлаб янги фильмлар пайдо бўлди. Кимлардир ҳатто альбом ёзди, китоб чиқарди ва ўз кўргазмасини очишга улгурди ҳам.

    Орландо Блум — Уилл Тернер

    Фото: AdMe

    Блум франшизадаги беш қисмдан тўрттасида рол ўйнайди. Охирги фильмда унинг қаҳрамони ниҳоят “Учар голланд” кемасида хотини Элизабет ва аллақачон вояга этган ўғли ёнига қайтишга муваффақ бўлади.

    Ҳозирда ҳам актёр фильмларда ўйнашни давом эттирмоқда — кўпинча фантастик фильмларда рол ўйнайди. Унинг ушбу жанрдаги сўнгги асарларидан бири — “Карнивал Роу” телесериалидаги полиция инспектори, парилар вакили роли. Якуний 2-мавсум 2023 йил февраль ойида чиқди.

    Блум яқинда берган интервьюсида Уилл Тернер ролига қайтишни исташини айтди. У океан тубида шунча йил ўтказганидан кейин бу қаҳрамон қандай ўзгарганини билмоқчи.

    Жеффри Руш — Гектор Барбосса

    Фото: AdMe

    Франшизанинг сўнгги қисмининг финали кўпчиликни йиғлатган бўлса керак. Жумладан, айёр ва тажрибали қароқчи Гектор Барбосса томошабинлар олдида бутунлай бошқача бўлиб чиқади: қизини топган меҳрибон ота. Фильм сўнгида у қизини, шунингдек, унинг севгилиси Генри ва Жек читтакни сақлаб қолиш учун ўз ҳаётини қурбон қилади.

    Актёр сўнгги пайтларда камдан кам фильмларда рол ўйнайди. Аммо барибир фильмографиясида бир нечта ишлари бор. Жеффри Раш “Даҳо” сериалида Алберт Эйнштейн ролини ўйнади, шунингдек, “Менинг дўстим жаноб Персивал” фильмида бош ролда пайдо бўлди. Ҳозир актёр “Чимирилган қошлар” фильмида суратга тушмоқда, фильмда у бош ролни — комедиячи Гроучо Марксни ўйнайди.

    Жек Девенпорт — Жеймс Норрингтон

    Фото: AdMe

    Девенпорт франшизанинг фақат дастлабки учта қисмида ўйнади: учинчисида унинг қаҳрамони Элизабетни қутқариб вафот этади.

    “Кариб денгизи қароқчилари”дан кейин актёр фильмларда ҳам, телекўрсатувларда ҳам тез-тез чиқа бошлади. Унинг сўнгги асарларидан бири машҳур “Тонгги шоу” сериалидаги телебошловчи Алекс (Женнифер Энистон)нинг эри роли.

    2023 йилда Девенпорт иштирокидаги янги сериал — “Айбланувчилар” чиқди. Судланувчига бағишланган ҳар бир эпизод қаҳрамоннинг ҳаёти ва бу ергача қандай етиб келгани ҳақидаги версиясини кўрсатади.

    Жонатан Прайс — Уэзерби Суонн, Элизабетнинг отаси ролида

    Фото: AdMe

    Афсонавий актёр ҳам франшизанинг дастлабки учта фильмида суратга тушган, чунки унинг қаҳрамони фожиали тарзда вафот этади.

    Прайс ҳали ҳам фильмларда фаол. Сўнгги йилларда у иккита машҳур сериалда рол ўйнади: “Тахтлар ўйини” ва “Тож”да шаҳзода Филипп ролида. 2022 йилда актёр “Кинони қутқариш” драмасида ва “Барча эски пичоқлар” триллерида рол ўйнади.

    Маккензи Крук — Ражеттининг бир кўзли қароқчиси ролида

    Фото: AdMe

    Крукнинг қаҳрамони — гоҳ Барбоссага, гоҳ Читакка ишлаган кулгили қароқчи - франшизанинг дастлабки учта фильмида томошабинларни ҳайратда қолдирди.

    Ҳозирда ҳам актёр фильмларда рол ўйнашда давом этмоқда. Унинг ажойиб асарларидан бири хазинани излаётган ҳаваскор археологлар ҳақида ҳикоя қилувчи “Хазина изловчилар” комедик сериалидаги бош ролдир. Крук лойиҳа директори ҳам ҳисобланади. Охирги эпизод 2022 йилда чиқарилган. Ушбу иш учун Крук 2 та BAFTA мукофотига сазовор бўлди.

    Шунингдек, актёр “Тахтлар ўйини” диний франшизасини ёритишга, болалар китоби ёзишга ва уни илюстратив безатишга муваффақ бўлди.

    Ли Аренберг — кал қароқчи Пинтел ролида

    Фото: AdMe

    Аренберг “Кариб денгизи қароқчилари”нинг дастлабки учта фильмида Ражетти ролини ўйнади. Актёр экранда тез-тез кўринмайди. Унинг сўнгги йиллардаги энг кўзга кўринган роли Маҳмадона гном “Бир пайтлар эртакда” фильмида. Аренбергнинг сўнгги лойиҳалари орасида 2019 йилги “Америка худолари” сериали ва “1066” тарихий фильми мавжуд.

    Кира Найтли — Элизабет Суонн

    Фото: AdMe

    Уилл Тернернинг севгилиси, саргузаштчи ва қароқчи малика роли машҳур актриса Кира Найтлига омадли келди. У франшизанинг биринчи учта ва 5-қисмида рол ўйнайди.

    Актриса кўплаб фильмларда рол ўйнади, уларнинг аксарияти хитга айланди. Ҳозирда ҳам унинг фильмографияси ўсишда давом этмоқда. Кира Найтли бош ролдаги сўнгги лента “Сокин тун” — кенг кўламли экологик офат арафасидаги Рождество оқшоми ҳақида ҳикоя қилади.

    2023 йилда воқеалари 1960 йилларда содир бўлган “Бостон душмани” фильми чиқарилади. Найтли мураккаб тергов билан шуғулланаётган, хавфли жиноятчи ҳақида ҳикоя қилувчи ва шу билан бирга аёл киши ҳам бундай ишни ўз зиммасига олишини исботлашга уринаётган мухбир ролини ўйнайди.

    Кейт Ричардс — Эдвард Тиг, Жек Читтакнинг отаси ролида

    Фото: AdMe

    Кейт Ричардс — The Rolling Stones гуруҳининг гитарачиси ва қўшиқлар муаллифи. Мусиқачи Жек Читтак образини яратишда Депп учун илҳом манбайи бўлди. Чунки, унинг фикрича, қароқчилар — “18-асрнинг рок-н-ролли”. Кейинчалик продюсерлар Ричардсни Читтакнинг отаси ролига таклиф қилишга қарор қилишади. Ушбу образи билан у 3 ва 4-қисмларда пайдо бўлган.

    Ричардс мусиқа яратишда давом этмоқда. 2015 йилда у кетма-кет 3-чи яккахон альбомини чиқарди. 2022 йилда мусиқачи The Rolling Stones билан биргаликда гуруҳнинг 60 йиллиги шарафига Европа гастролларига чиқди.

    Кевин Макнелли — Жошами Гиббс ролида, Жек Спарровнинг содиқ ҳамроҳи

    Фото: AdMe

    Биз Макнеллини франшизанинг барча қисмида Жек Читтакнинг биринчи ҳамкори сифатида кўрганмиз. Бу вақт ичида актёр яна бир неча ўнлаб фильмлар ва телесериалларда, жумладан, “Опера хаёлоти”, “Бўронли довон”, “Даунтон аббатлиги”, “Тож” ва бошқаларда рол ўйнаган.

    2021 йилда Макнелли “Доктор Ким” фильмида Юстасио Жерико ролида кўриниш берди, 2023 йилда эса “Стоунхаус” биографик драмасида асосий роллардан бирини ўйнади.

    Жонни Депп — капитан Жек Читтак

    Фото: AdMe

    Капитан Жек Читтак — ҳеч қандай таништиришга муҳтож эмас. Жонни Депп ушбу персонажни франшизанинг барча жорий қисмларида ўйнаган. Охиргиси 2017 йилда бўлган. Ўшандан бери актёр иштирокида 5 та янги фильм экранларга чиқди.

    Сўнгги йилларда Жонни кўп вақтини мусиқа ва тасвирий санъатга бағишлади. Шундай қилиб, 2019 йилда унинг Hollywood Vampires рок гуруҳининг альбоми чиқди. 2022 йилда у гитарачи Жефф Бек билан диск ёзди. “18” деб номланган ушбу альбомнинг кўплаб композицияларида Жонни Деппнинг ўзи солист ҳисобланади. 2022 йилда “Дўстлар ва қаҳрамонлар” юлдузининг кўргазмаси очилди. Унда Деппни ҳаёти давомида илҳомлантирган кишиларнинг портретлари акс этган.

    2023 йилда актёр “Севимли” фильмида қирол Людовик XV ролида суратга тушади. Аммо Жонни Депп “Кариб денгизи қароқчилари” франшизасининг 6-фильмида Читтак ролида пайдо бўладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

    04.03.2023, 13:31   Изоҳ (0)   26341
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарзанд дунёга келтириш фильмларда кўрсатиладигандек осон эмаслигини ўз тажрибасида англаган Голливуд юлдузлари

    03.03.2023, 13:43

    Дунёдаги митти давлатлардаги ғаройиб одатлар ва ақл бовар қилмайдиган қонунлар

    03.03.2023, 10:25

    Сезмагансиз ҳам: Севимли фильм ва мултфильмларимизда йўл қўйилган қўпол хатолар (фото)

    01.03.2023, 17:57

    Биргина актёр бир нечта қаҳрамонни ўйнаган, лекин буни кўпчилик пайқамаган фильмлар

    01.03.2023, 11:48

    15 йилдан сўнг: 2023 йилда ўзининг машҳур ролларига қайтадиган актёр ва актрисалар

    28.02.2023, 14:49

    Кинотавсия: кайфиятни кўтаришга ёрдам берадиган қадрдон фильмлар 

    27.02.2023, 17:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.