• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Эҳтиёжманд тоифаларни уй-жой билан таъминлаш Конституциявий даражада мустаҳкамланиши мақсадга мувофиқдир” — юридик фанлари доктори Сахипжамал Жолдасова

    Ўтган бир неча йил давомида “уй-жойни бузиш”, “снос” деган гапни эшитмаган ватандошимиз қолмаган бўлса керак. Айрим ватандошларимиз учун бу сўзлар “адолатсизлик” сўзи синонимига айланган.

    Ушбу масала жиддий бўлганлиги сабабли, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилдаги инаугурация маърузасида ҳам алоҳида кўтарилиб, шахсий муллка бўлган ҳуқуқ учун суд ҳимоясини кўчайтириш зарурлиги таъкидланганди.

    Шу салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасида уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминлаш ҳақидаги нормалар киритилмоқда. Шунингдек, мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш давлатнинг муҳим вазифасига айланмоқда.

    Мазкур киритилаётган нормалар нимаси билан ўзига хос ва бу фуқаролорнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда қанчалик самарали бўлиши ҳақида юридик фанлари доктори, доцент Сахипжамал Жолдасова “Дарё”га берган интервьюсида тугунтириш берди.

    Сахипжамал Жолдасова
    Фото: Шахсий архив

    Уй-жойли бўлиш ҳуқуқини тортиб олиш мумкинми?

    Дарҳақиқат “уй-жойли бўлиш ҳуқуқи” халқаро умумеътироф этилган ҳужжатларда инсоннинг ажралмас ҳуқуқларининг бири сифатида тан олинган. Бу ҳуқуқ ўз ичига қуйидаги ҳуқуқ ва эркинликларни жамлаган. Хусусан:

    биринчидан, мажбурий кўчирилиш, уй-жойни бузишдан ҳимоялаш;

    иккинчидан, уй-жойни бошқа шахснинг тажовузидан, шахсий ҳаёт ва оилавий сирларнинг дахлсизлигини таъминлаш;

    учинчидан, яшаш жойни эркин танлаш, эркин ҳаракатланиш ва турар жойни эркин танлаш.

    Шунингдек, мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ҳимоя қилиш, уй-жой, ер ва мулкнинг реституциясияси, яъни олдиндан ва тенг қийматда қоплаб бериш, тиклаб бериш ёки қайтариб бериш ҳамда ушбу масалалар юзасидан қарорларни қабул қилиш жараёнида мулк эгасининг шахсан иштирокини таъминлашдан иборат.

    Фото: “Дарё”

    Шу боис, Конституциямизга “Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади” деган норма киритиш мақсадга мувофиқ.

    Шу билан бирга, давлат аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш мақсадида ушбу соҳада давлат уй-жой сиёсати ва консепцияларини қабул қилади. Ижтимоий давлат тамойилининг муҳим белгиси ҳам айнан боқувчисини йўқотган аёл ва болалар, қарилар, ногиронлиги бор бўлган шахслар ҳисобланган аҳолининг заиф қатламини уй-жойга эга бўлиш имкониятини кенгайтириш ҳисобланади.

    Халқаро ҳужжатларда “етарли даражадаги уй-жой билан таъминлаш” ҳуқуқи” инсоннинг ажралмас ҳуқуқлари сифатида тан олинган.

    Фото: “Дарё”

    Етарли даражада уй-жой билан таъминлаш – бу нафақат тўртда девор ва том назарда тутилади. Авваламбор, уй-жойнинг етарли даржада бўлиши учун қатор шартларга жавоб бериш керак. Хусусан,

    Биринчидан, кафолатланган унга даражада эгалик қилиш, яъни мажбурий тарзда кўчириш, таъқиб қилиш ва бошқа таҳдидлардан ҳуқуқий ҳимоя қилиниши лозим;

    Иккинчидан, инсоннинг яшаши учун қулай шароитга эга бўлиш, яъни товар ва хизматлар, қулайлимклар ва инфратузилмалардан эркин фойдаланиш;

    Учинчидан, арзон бўлиши, яъни унинг нархи инсоннинг бошқа ҳуқуқларини амалга ошириш учун имкониятлардан узилмаслиги лозим;

    Тўртинчидан, унда яшаш учун қулайликларга эга бўлиш керак, яъни қаттиқ совуқ, жудаям иссиқ, шамол ва соғлиқ учун зара бўлган бошқа ташқи омиллардан ҳимояланган бўлиш керак;

    Бешинчидан, жойлашуви қулай бўлиши керак, яъни уй-жой меҳнат қилиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш, таълим ва бошқа ижтимоий объектлардан узилиб қолмаслиги лозим.

    Шу боис, Конституцияда “Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади” каби қоидани киритиш мақсадга мувофиқ.

    Фото: “Дарё”

    Умуман олганда, таклиф этилаётган нормаларнинг Конституцияга киритилиши бир неча йиллардан буён жамиятимизда ўткир муаммолардан бирига айланган “снос” билан боғлиқ муаммога нисбатан халқпарвар, мулкдорлар манфаатини ҳимоя қилувчи оқилона ечим эканлигини тасдиқлайди. Шунингдек, аҳоли учун уй-жой қурилишини рағбатлантириш, айниқса эҳтиёжманд тоифаларни уй-жой билан таъминлаш Конституциявий даражада мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқдир.

    04.03.2023, 09:13   Изоҳ (0)   3517
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Янги Ўзбекистон кўчасига олиб чиқувчи йўл 1 ойга ёпилди

    04.03.2023, 09:03

    “Аллоҳ йўлида садақа қилишдан қўрқмаслик керак” — Нуриддин Холиқназаров

    04.03.2023, 08:51

    Навоийда 100 минг сўмлик сохта пул чиқарган йигит ушланди

    04.03.2023, 08:30

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ташқи савдо қўшма компанияси тузилди

    03.03.2023, 23:44

    Ўзбекистонда “Рёдан” ёшлар ҳаракатининг мухлислари борлиги хабар қилинди

    03.03.2023, 23:34

    Асака туман тиббиёт бирлашмаси ўтказган 620 млн сўмлик тендер бекор қилинди 

    03.03.2023, 23:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.