Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида 100 минг сўмлик сохта пул чиқарган 20 ёшли йигит ушланди.
Қайд этилишича, у шахсий компьютери ва рангли принтер ёрдамида жами 40 та 100 минг сўмлик сохта купюраларни чоп этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)