• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Президент Қашқадарёда матбуотни ёпишни сўраётганликларини, аммо сўз эркинлигини чекламаслигини яна бир бор эслатди” — Абдураҳмон Ташанов

    Журналистга таҳдид, унинг фаолиятига аралашув ва ишига халал беришлар шу пайтгача ҳам бўлган ва бўлмоқда. Афсуски, айни кунга қадар журналистга таҳдид қилган, унинг ишига аралашиб, фаолиятига тўсиқ қўйган масъуллар етарли даражада жавобгарликка тортилмаган. Нари борса огоҳлантириш олган, ҳайфсан билан сийланган ёки ойлик маошидан маълум бир даражада жарима тўлаган. Конституциявий ўзгартиришларга кўра, энди шунақа ҳолат такрорланса, яъни журналистга босим қилинса ёки фаолиятига тўсиқ қўйилса бундай ҳаракатни амалга оширганлар жавобгарликка тортилади. Бу хусусида “Дарё” журналистига Тошкент давлат юридик университети доценти Ҳайитжон Турдиев гапириб берди.

    “Жамиятимизда ошкоралик, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда Оммавий ахборот воситаларининг хизмати беқиёс. Сўнгги йилларда сўз эркинлигини таъминлаш натижасида оммавий ахборот воситалари ва блогерлик фаолияти ривожланди. Хусусан, мавжуд оммавий ахборот воситалари сони 30 фоизга ортди, шу билан бирга интернет нашрлари сони сўнгги 6 йилда салкам икки баробарга кўпайди. Ҳозирги кунда оммавий ахборот воситалари ва журналистлар жамиятимиздаги энг долзарб муаммоларни биринчилардан бўлиб дадил кўтариб чиқмоқда.

    Ўзбекистон Республикасининг “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида” қонунига кўра давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари цензура қилганлик, журналистга тазйиқ ўтказганлик, унинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликка тортилади. Бундан ташқари, журналистнинг қонуний ҳуқуқларини бузганлик, унинг журналистлик касбига доир фаолияти билан боғлиқ ҳолда шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев “Оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўз фаолиятини қонун доирасида эркин амалга оширишига тўсқинлик қилиш – бу демократик ислоҳотларимизга қарши ҳаракат, мамлакатимизнинг обрўсига путур етказиш сифатида баҳоланиши керак”, деб таъкидлаган эди”, — дейди Ҳайитжон Турдиев.

    Инсон ҳуқуқлари фаоли, журналист Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистонда журналистларни ҳимоя қилиш раҳбарларнинг сиёсий иродасига боғлиқлигини айтмоқда.

    “Куни кеча президент Қашқадарёда матбуотни ёпишни сўраётганликлари ҳақида гапирди ва аммо сўз эркинлигини чекламаслигини яна бир бор эслатди. Биз буни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар имкон қадар эҳтиёткор бўлишга ҳаракат қилаётгани учун, уларнинг ташаббуси деб ўйлаяпмиз. Мана 20 йилдирки, шу соҳада кураш давом этиб келяпти. 2002—2003 йиллардан бошлаб журналист фаолиятини эркинлаштириш, унинг фаолиятига аралашишни тақиқловчи қонунларга махсус моддалар киритилган. Аммо шу пайтгача ҳали етарли даражада амалга ошган деёлмаймиз”, — дейди Абдураҳмон Ташанов.

    Инсон ҳуқуқлари фаолининг айтишича, президент ташаббуси билан амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ёмон амалдорлар сабаб панада қолиб кетиши керак эмас.

    “Аввало мамлакатда одил судлов, ҳокимиятларни бир-биридан тийиб турувчи механизмлар бўлиши керак ва энг муҳими журналистларни одил суд ҳимоя қилиши лозим. Ана шунда сўз эркинлиги барқарор бўлади”, — дейди журналист.

    Абдураҳмон Ташановнинг фикрича, сўз эркинлиги берилган жамиятда энг аввало бундан радикаллар, шаллақилар фойдаланади.

    “Мен кўп бора айтаманки, сўз эркинлиги берилган жамиятда биринчи навбатда радикаллар, шаллақилар фойдаланишади. Биз сўнгги пайтларда диний блогерларнинг чегарадан чиқиб, ҳатто бир-бирини ҳақорат қилишгача борганини кўряпмиз. Ёки блогерлар фаолиятида одамлар шахсий ҳаётига аралашиш ва ҳатто тўшагигача кириб бориш, халқ назоратига айланиб олиб ҳар хил буюртмаларини бажаришга уринишларни ҳам кўряпмиз. Бундай пайтда эса ҳукумат ҳам буни чеклашга уринади. Шунинг учун энг аввало профессионал тарзда фаолият олиб борувчиларни тайёрлаш керак. Бунда халқаро грантлар ажратилиши лозим бўлади. Масалан блогер бирор бир иши учун молиявий кўмак оладиган бўлса, албатта ўша шахс манфаатига хизмат қилади. Унда холислик бўлмайди. Шу сабаб блогерларни қўллаб-қувватловчи, матбуотни таъминловчи молиявий грантлар, донорлар бўлиши лозим. Шунингдек, журналист ва блогерлар фаолиятини такомиллаштирадиган семинар-машғулотлари ўтказиб туриш керак”, — дейди Абдураҳмон Ташанов.

    Эксперт Ҳайитжон Турдиевнинг таъкидлашича, Конституцияга киритилаётган янгиланишларда оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишига оид норма мустаҳкамланмоқда.

    “Ушбу норма ОАВ вакили ва блогерларнинг эмин-эркин, турли маъмурий босимлардан қўрқмасдан фаолият юритишини таъминлайди ҳамда жамиятда очиқлик ва ошкоралик муҳитининг ривожланишига шароит яратади. Шунингдек, ОАВнинг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган ахборот билан ишлаш жараёнида эркинлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 19-моддасида ҳам ОАВ ўз вазифаларини бажаришда таянадиган маълумотларни олиш ҳуқуқи мустаҳкамланган. Ишончли манбаларга асосланмаган сифатли ахборотсиз ОАВ фаолиятини самарадорлиги ҳам паст бўлади ва пировардида зиммасига юклатилган ижтимоий вазифалари ҳам тўлақонли бажарилмайди. Ривожланган давлатларнинг тажрибасига назар ташласак, сўз ва матбуот эркинлигини таъминламай туриб мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига эришиб бўлмайди. ОАВнинг эркинлигига оид нормалар Германия, Австрия, Озарбайжон каби давлатлар конституцияларида ҳам мавжуд. Ушбу нормалар мамлакатимизда сўз ва ахборот эркинлигини яна-да кучайтиришга, пировардида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади”, — дейди у.

    01.03.2023, 20:25   Изоҳ (0)   3745
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фурқат Сиддиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тайинланиши кутилмоқда

    01.03.2023, 19:52

    Қашқадарёда ички ишлар ходими кийимида видео олган вайнерларга чора кўрилди 

    01.03.2023, 19:48

    Маънавият ва маърифат маркази 1,4 млрд сўмлик иккита харид лотини ўзига тегишли нашриётга берди

    01.03.2023, 19:41

    Жиззах ва Қашқадарёда электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар қарийб 250 млн сўм зарар етказди

    01.03.2023, 19:13

    Намангандаги халқаро гуллар фестивалига 3 млнга яқин меҳмон келиши кутилмоқда

    01.03.2023, 18:57

    Сурхондарёда юк машинаси каналга тушиб кетди (видео)

    01.03.2023, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия илк бор Eurofighter қирувчи самолётларини Польшага жойлаштирди

    Дунё | 5 август, 10:40

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Instagram: Жей Ло билан учрашган Райҳон, ноодатий клип олдираётган Каниза, Бобур Йўлдошевнинг энг яқин дўсти ким?

    Маданият | 5 август, 10:19

    Бразилия собиқ президенти уй қамоғига олинди

    Дунё | 5 август, 10:10

    Рубен Аморим: “ ‘Манчестер Юнайтед’да 20 йил қолишни хоҳлайман”

    Спорт | 5 август, 10:03

    Қозоғистондаги 17 та қишлоқ аҳолиси алкоголдан бутунлай воз кечди

    Қозоғистон | 5 август, 09:55

    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

    Реклама | 5 август, 09:00

    Бухорода саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди

    Ўзбекистон | 5 август, 09:46

    Хитойда катталар учун мўлжалланган сўрғичлар оммалашмоқда

    Лайфстайл | 5 август, 09:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.