Наманган вилоятида 65-70 мингта хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконига эга 3 та ГЭС қурилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Катта Фарғона каналининг Наманган вилоят Учқўрғон тумани ҳудудидан ўтган қисмида умумий қуввати 12 МВт бўлган 2 та кичик гидроэлектр станция қурилиб, 2019 йилда ишга туширилган. Ҳозирда катта Андижон каналида қуввати 23 МВтга тенг бўлган 3 та гидроэлектр станцияси қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, бу қўшимча равишда йилига 175 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши ва 65-70 мингта хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.
Изоҳ (0)