• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Аномал совуқ шароитида чорва молларини асраб қолиш учун қандай чоралар кўриш керак?

    Ўзбекистонда январь ойида кузатилган аномал совуқ чорвачилик соҳасига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Қорамолларда касалликлар пайдо бўлгани, олинадиган сутнинг ҳажми ва сифати тушиб кетгани айтилди. “Дарё” мухбири Ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Ҳабибулло Ҳамдамовдан совуқ ҳароратда уй ҳайвонларини қандай асраш кераклиги бўйича тавсияларини сўради.

    Ҳабибулло Ҳамдамов
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Мутахассиснинг айтишича, аномал шароитда уй ҳайвонларини парваришлашда уларнинг физиологиясини инобатга олиш керак. Одатда қорамол, майда шохли молларнинг тана ҳарорати инсон ҳароратидан 2—3 даража юқорироқ бўлади. Чунки улар маҳсулдор ҳайвон — моддалар алмашинуви тез олиб борилади ва совуққа чидамлироқ бўлади. Хўш, кейинги йилларда кузатилиши мумкин бўлган қаҳратонда чорва молларини омон сақлаб қолиш учун нималарга эътибор бериш муҳим?

    Ишни молхонани тўғри қуришдан бошлаш керак

    Ҳайвонларда насл яхшиланиб, маҳсулдорлик юқорилаши учун, биринчи навбатда, молхонанинг қурилишига эътибор қаратиш керак. Зоогигиеник ҳолати яхши бўлган чорва яхши маҳсулот етказиб беради. Аномал совуқ вақтида улар учун асосий хавф совуқ ҳароратнинг ўзи эмас, балки оғилхонадаги юқори намлик ҳисобланади.

    Совуқ тушгач, барча жойлар, тирқишлар ёпиб қўйилади. Бу орқали вентиляция тизими ишлашдан тўхтайди ва бинода намлик ошиб боради. Юқори намликдан кейин физик қонунга кўра конвексия жараёни бошланади, яъни иссиқлик бадандан тезроқ кетади. Бундан ташқари, -15 — -20 даража совуқда намликдан сўнг музлаш пайдо бўлади. Юзалар музлайди, ҳайвонларда травматизм ҳолати бошланади ёки ҳайвон ётган вақти унинг баъзи бир тана қисмлари музлаб қолади. 

    Шу сабабли, аввало, молхонани тез-тез шамоллатиб туриш керак, албатта, елвизакларни ёпган ҳолда. Вентиляция тизими ҳайвонга шикаст етказмасдан олиб борилиши зарур, молхонада намлик пасайиб борганидан кейин, ҳайвоннинг озуқа истеъмол қилиши юқорилаб боради.

    Чорва кўп сув ичиши керак

    Эътибор қаратиш керак бўлган иккинчи жиҳат — ҳайвонни яхшилаб суғориш зарур. Агар чорва мол сув истеъмол қилмаса, организм ичидаги физиологик тизимлар ишламайди, шу сабабли озуқани ҳам емайди. Агар ҳайвон озуқа истеъмолини тўхтаца, совишни бошлайди. 

    Шунинг учун мутахассислар автоматик суғориш тизимларини йўлга қўйишни тавсия қилади. Бунда молхонада камида иккита катта бак бўлади, ундаги сув айланиб, циркуляция ҳосил қилади. Бунинг натижасида ҳайвонни доимий илиқ сув билан суғориб туриш тизими пайдо бўлади. Бу усул дунёнинг чорвачилик ривожланган мамлакатларда, хусусан, Канадада ҳам йўлга қўйилган. У ерда экстремал совуқ одатий ҳол, аммо юқоридаги омилга амал қилгани сабабли чорва ҳеч қандай зарар кўрмайди.

    Ҳайвонлар тагига қуруқ тўшама

    Чорвани совуқдан ҳимоя қилишдаги яна бир усул — бу уларга қулай, қуруқ тўшама яратиш. Чунки улар ерда ётган вақтида таги ҳўл ёки нам бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, таг қисмдаги ҳарорат ошиб ёки тушиб кетиши мумкин.

    Тананинг энг кўп шикастланадиган аъзоси — елин. У кўпроқ шикастланади. Агар пастдаги намлик сабаб кўзга кўринадиган музлашлар пайдо бўлса, вазият хавфлироқ тус олади. Чунки уларнинг миқёси кенг, шамоллаш организмга сездирмай кириб боради. Масалан, 20 литр сут берадиган ҳайвоннинг кўрсаткичлари 14—15 литрга тушиб кетади. Бу ерда ветеринария ходимининг яхши ташхис қўя олиш қобилияти жуда муҳим.

    Ҳайвонни боғлаб боқмаслик керак

    Ўзбекистондаги кўпчилик фермаларда ҳали ҳам боғлиқ тизим мавжуд, яъни ҳайвонлар молхоналарда боғлаб боқилади. Аммо, масалан, Европанинг бир қатор мамлакатларида бу ҳолат қонунан тақиқланган. Чунки боғланган ҳайвон азият чекади, ўзининг табиий хулқини ифода қилолмайди ва, бундан ташқари, совуқ ҳавода ҳаракатланиш орқали ўзини иситиб, ҳимоялана олмайди. Шу ва бошқа сабабларга кўра, Европада ҳайвонларни боғлаб боқиш тақиқланган. 

    Ўзбекистонда эса бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Мутахассислар ҳайвон боқишдаги бу методни секин-секин амалиётдан чиқариб ташлашни тавсия қилади. Сабаби ҳайвон ўзининг хулқ-атворини қанча эмин-эркин ифода эта олса, маҳсулдорлиги шунча ошади.

    Нафас олиш тизими касалликлари

    Яна бир муҳим омил: нафас олиш тизимлари шикастланиши. Бу юқори намлик ортидан келиб чиққан касаллик бўлиб, аввалига молхонада юқори даражадаги газланиш ҳолати юзага келади. Чунки қорамол ва майда шохли мол физиологик жараёнда метан ишлаб чиқаради. Улар метан газни қайта ичига ютганда эса, нафас олиш тизимига қаттиқ шикаст етади. Бунинг ортидан зотилжам касаллиги ривожланади.

    Ҳозир Ўзбекистонда кенг тарқалган наслли қорамолларнинг келиб чиқиши шимолий ҳайвонлар турига бориб тақалади. Улар учун энг юқори ҳарорат — +13 даража. Бундан юқори ҳароратда улар қийналишни бошлайди. Масалан, +25 даража инсон учун энг яхши ҳарорат бўлса, ҳайвонлар бу температурада азият чекади. Ҳарорат ҳайвонларга салбий таъсир кўрсатаётганини нафас олиш тезлиги орқали аниқлаш мумкин. Чунки қорамоллар баданини нафас олиш билан совутади.

    Чорвани иссиқдан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

    Ҳайвонларни иссиқликдан ҳимоя қилишда жуда катта харажат қилиш шарт эмас. Энг осон йўли — бостирмани баланд қилиш. Яъни ҳайвон устидаги бостирма қанча баланд бўлса, шунча яхши. Томнинг нишаб келинган пастки нуқтаси камида 4 метр баландликда бўлиши керак. Шунда тепадаги қисми 7—8 метр бўлади. 

    Бундан ташқари, экстремал иссиқ ҳароратда қўшимча вентиляторлардан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, сув пуркагичлар орқали намлик яратиб, бу орқали ҳайвон организми совутилади.

    Ўзини яхши ҳис қилган ҳайвон озуқани тез-тез истеъмол қилишни бошлайди. Масалан, одатда ҳайвон бир кунда 38—40 мартагача озуқа истеъмол қилади. Яъни мол ҳар озуқага борганда 2—3 килограмм емиш ейди ва бу жараён бир кунда 38 марта такрорланади. 

    Ўзини носоғлом ҳис қилган ҳайвонда эса бу кўрсаткич 20—25 мартагача камайиб кетади. Шу сабабли бир борганида 2 килограмм эмас, 5—6 килограммлаб озуқа ейишига тўғри келади ва бу ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир қилади.

    Аномал совуқда туғилган бузоқларни асраб қолиш йўли борми?

    Совуқ ҳароратда ҳайвон организмида кузатиладиган асосий салбий оқибатлар қуйидагича: 

    • тана (биринчи галда елин) музлаб қолади ва ўткир массид кузатилади;
    • зотилжам, яъни нафас олиш йўллари касаллиги;
    • музлаб қолган озуқа ва сувни истеъмол қилган ҳайвоннинг ошқозон ичак тизими яллиғланади. 

    Бундан ташқари, аномал совуқ ҳукм сурадиган вақтда Ўзбекистон шароитида ҳайвонлар орасида туғилиш кузатилади. Яъни январь ойидан бошлаб апрель ойигача бўлган вақт туғилиш даври ҳисобланади. Бу даврда бузоқларни сақлаб қолиш мураккаб жараён бўлиб, ўша вақтда туғилган бузоқларни бирданига қуритиш ва иссиқроқ жойга қўйиш зарур. Энг асосийси, уларга иссиқ ва қалин тўшама қилиб бериш керак. Ана ўшанда бузоқлар ўзини совуқ кунларда ҳам яхши ҳис қилади ва ўсиш қобилиятини кўрсатади.

    28.02.2023, 19:14   Изоҳ (0)   6200
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Абдуқаҳҳор Қосимов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муфтий вазифасига виждонан ёндашмаган бир неча имом-хатибни ишдан олди

    28.02.2023, 18:58

    Ўрта Чирчиқда эркак келишмовчилик сабаб онасини уйга киритмади (видео)

    28.02.2023, 18:42

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 мартдан нималар ўзгаради?

    28.02.2023, 17:41

    Наманганда газ заправкалар фаолияти тўхтатилмаслиги маълум қилинди

    28.02.2023, 17:18

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    28.02.2023, 16:13

    Фарғонадаги университетда 145 нафар абитуриент қасддан имтиҳондан йиқитилгани аниқланди

    28.02.2023, 15:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05

    Роналдудан пенальтини тортиб олган, Касиляс билан можарода Моуриньони қўллаб-қувватлаган ва майдондаги “ўйновчи мураббий” бўлган Хаби Алонсо ҳақида

    Футбол | 20 июн, 22:03

    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

    Реклама | 20 июн, 21:00

    Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:45

    Эндиликда давлат хизматчиларига ойлик маошининг 30 фоизгача интизомий жазо қўлланилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:30

    Ўзбекистонлик вояга етмаган ака-ука хорижда қаровсиз қолдирилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.