• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 мартдан нималар ўзгаради?

    Ўзбекистон қонунчилигида 2023 йил 1 мартдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Normа ушбу санадан кучга кирадиган асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этди.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Банклар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатишни молиялаштиради

    Амалга киритилаётган “яшил энергия” банк молия маҳсулоти тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш ва ўрнатиш, энергия тежамкор технологияларини жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини молиялаштириш учун мўлжалланган.

    Электр ва газ истеъмоли бўйича ҳуқуқбузарликлар электрон расмийлаштирилади

    Назорат тадбирларини амалга оширишда тафовутларни аниқлаш мақсадида “Ўзэнергоинспекция”га “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади.

    Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон шаклда расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E-ma’muriy ish” тизимига киритиш тартиби жорий этилади.

    IT-парк резидентлари учун тўлов мажбуриятлари миқдори камайтирилади

    IT-парк дирексияси унинг резидентлари томонидан ҳар ой ўтказиладиган ажратмалар миқдорини, улар томонидан яратилган дастур, миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар аудиториясининг қамрови 500 минг фойдаланувчидан ошганда 25 фоизга, 1 миллион фойдаланувчидан ошганда 50 фоизга пасайтиради.

    Давлат харидлари бўйича чекловлар ўрнатилмоқда

    Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган бир шартнома суммаси БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди.

    Шунингдек, вазирлик (идора, муассаса) ва унинг таркибидаги ташкилот (муассаса) ўртасида қиймати БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг тўғридан тўғри шартномалар бўйича харид қилиниши тақиқланади.

    Солиқ текширувлари устидан судга шикоят киритиш мумкин бўлади

    Солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.

    Иккита ташкилий-ҳуқуқий шакл бекор бўлмоқда

    Унитар корхона ва қўшимча масъулиятли ташкилот шаклида юридик шахс ташкил этишга йўл қўйилмайди, 2025 йил 1 январга қадар эса мазкур шаклдаги юридик шахслар бошқа шаклда қайта ташкил этилади.

    Қимматли қоғозлар ҳақида маълумотлар ОАВда эълон қилинади

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки кунлик муддатда ОАВ ва (ёки) ўзининг сайтида қуйидаги маълумотларни эълон қилади:

    • қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, уни тўхтатиб туриш, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш;
    • қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, лицензияни бекор қилиш;
    • қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи малака сертификатини бериш.

    ҚҚС тўловчилар активлари ҳақидаги маълумотни “E-aktiv”га киритишга мажбур бўлади

    ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар учун қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:

    • хўжалик юритувчи субъектлар томонидан асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш (сотиб олиш (қуриш), ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш) ҳамда ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни давлат солиқ органларининг “E-aktiv” автоматлаштирилган ахборот тизимида акс эттириш;
    • хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хўжалик фаолияти давомида товар-моддий захиралар сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида йўқ қилинганда ва камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) сабабли ҳисобдан чиқарилганда уч иш кунидан кечиктирмасдан “E-aktiv” автоматлаштирилган ахборот тизимида акс эттириш.

    Этноспорт бўйича мусобақалар ўтказилади

    2023 йилдан бошлаб этноспорт турлари бўйича ҳар йили мусобақалар ўтказилади. Хусусан, Тошкент шаҳрида ҳар йили этноспорт турлари бўйича Uzbekistan Ethno Games республика фестивали, Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади. Бунда “Ичан қалъа” мажмуасида фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ўтказилади.

    Қийноққа солишга қарши курашиш бўйича курслар ташкил этилади

    Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилади.

    28.02.2023, 17:41   Изоҳ (1)   16377
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. vaisbek0007@gmail.com / 28.02.2023, 17:46

      2023-yil 1-martdan

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда газ заправкалар фаолияти тўхтатилмаслиги маълум қилинди

    28.02.2023, 17:18

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    28.02.2023, 16:13

    Фарғонадаги университетда 145 нафар абитуриент қасддан имтиҳондан йиқитилгани аниқланди

    28.02.2023, 15:52

    Ўзбекистонда аёллар ва болалар ҳуқуқларини бузганлик учун жазони кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди

    28.02.2023, 14:38

    Вазирлар Маҳкамасининг айрим ходимлари лавозимидан озод қилинди

    28.02.2023, 14:31

    “Бизнеснинг энг катта муаммоси - кадрлар” — ISH.UZ

    28.02.2023, 13:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.