• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё кундалиги”да 28 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 28 февралда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.



    Россия қандай вазиятда Ғарб давлатлари билан музокарага киришиб, ҳужум қуролларини тарқатмаслик шартномасига қайтади?

    Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “Известия” нашрига интервью бериб, унда Россиянинг Ғарб давлатлари раҳбарлари билан эҳтимолий музокаралар ва стратегик ҳужум қуроллари бўйича шартномага қайтиш шарти ҳақида гапирди.

    Келинг биринчи навбатда Котибни ҳужум қуролларини тарқатмаслик бўйича шартномага қайтиш шарти очиқланмасини кўриб чиқсак:

    Москва ушбу шартномада иштирокини давом эттириши учун коллектив Ғарб Россиянинг хавфсизлик муаммоларига муносабатини ўзгартириши ва АҚШ коллектив Ғарбнинг етакчиси сифатида бу борадаги сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак.

    Песковнинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин Россияга у ёки бу тарзда ўз мақсадларига эришишга ёрдам берадиган ҳар қандай мулоқотга очиқ. 

    Матбуот котиби бу мулоқотлар “Тинчлик билан — музокаралар столида ёки бунинг иложи бўлмаган тақдирда, ҳозир кўриб турганимиздек, ҳарбий йўл билан” амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлаган.

    Россия президенти матбуот котибининг айтишича, Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция президенти Эммануэл Макрон “вазиятдан чиқишнинг бирор йўлини излаш учун Путин билан мулоқотни давом эттиришини” бир неча бор таъкидлаган. Бироқ сўнгги пайтларда улар томонидан ҳеч қандай ташаббус бўлмаган.

    Бироқ матбуот котибининг таъкидлашича, музокаралар фақат “махсус ҳарбий операция” мақсадларига эришилгандан кейин муҳокама қилиниши мумкин.

    Греция нима сабабдан Туркиялик қочқинларни қабул қилмайди?

    Грециянинг миграция ишлари бўйича вазири Нотис Митаракис Туркия билан қуруқлик ва денгиз чегарасида назоратни кучайтиришга чақирди. Греция ҳукумати Туркия жануби-шарқида ва Сурия шимолидаги даҳшатли зилзилалардан сўнг ўз уйларини тарк этган қочқинларнинг янги тўлқинини кутмоқда, деб хабар берди The Guardian нашри.

    “Миллионлаб одамларнинг оммавий кўчирилиши муаммонинг ечими эмас. Бу содир бўлишидан олдин Туркия ва Сурияга фавқулодда ёрдам юборилиши керак”, — деди Митаракис.

    Нашрнинг ёзишича, 2023 йил бошида Греция ҳукумати Туркия билан Эврос дарёси бўйлаб бутун чегарада тўсиқ қуришга қарор қилган. Чегарада тўсиқ қурилиши 2020 йилда, Греция—Туркия чегарасидаги вазият кескинлашганидан кейин бошланган. 2022 йилда эса Греция чегара назорати Туркиядан 256 минг муҳожирнинг мамлакатга ноқонуний киришини тўхтатиб қолди.

    Ўтган ҳафтада Европа чегараларини бошқариш бўйича конференцияда Митаракис қуруқликдаги чегара бўйлаб баҳсли тўсиқни кенгайтиришни давом эттиришига ваъда берди. Унинг сўзларига кўра, “Тўсиқ Эврос дарёсининг бутун узунлиги бўйлаб чўзилади.

    Туркия ва Суриядаги зилзилалардан кейин Европага боришга ҳаракат қилаётган қочқинлар нафақат Греция, балки Италияга ҳам йўл олмоқда. 26 февраль куни Италиянинг Калабрия қирғоқлари яқинида кема қояларга урилиши оқибатида 59 нафар қочқин, жумладан, 12 нафар бола ҳалок бўлди. Омон қолганларнинг сўзларига кўра, Туркиядан жўнаб кетган кема бортида 150 нафаргача одам бўлган.

    АҚШ давлат котиби Қозоғистонга келди

    АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Остонага ташриф буюриб, мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти хабар берди.

    Тўқаев дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён Қозоғистон ва АҚШ ўртасида ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлади.

    “Хавфсизлик, энергетика, савдо каби кўплаб стратегик соҳаларда ишончли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатдик”, — дейди Қозоғистон президенти.

    Бунга жавобан Энтони Блинкен Остонада эканидан мамнунлигини билдириб ҳамкорликни сўнгги икки йилликдаги муҳим қадамларини таъкидлади.

    Қозоғистон раҳбари АҚШнинг C5+1 форматида ҳамкорликни кенгайтиришга ҳаракатларини маъқуллаб, Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг учрашувини ўтказиш муҳимлигини қайд этган.

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 мартдан кучга кирадиган ўзгаришлар билан танишамиз:

    Хусусан 1 мартдан эътиборан, электр ва газ истеъмоли бўйича ҳуқуқбузарликлар электрон расмийлаштирилади.

    Унга кўра, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон шаклда расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “Э-маъмурий иш” тизимига киритиш тартиби жорий этилади.

    Бундан ташқари давлат харидлари бўйича чекловлар ўрнатилмоқда, қолаверса эндиликда, солиқ текширувлари устидан судга шикоят киритиш мумкин бўлади.

    Қимматли қоғозлар ҳақида маълумотлар ОАВда эълон қилинади

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки кунлик муддатда ОАВ ва (ёки) ўзининг сайтида қуйидаги маълумотларни эълон қилади:

    -қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, уни тўхтатиб туриш, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш;

    -қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, лицензияни бекор қилиш;

    Эртадан бошлаб кучга кирадиган ўзгаришларнинг янада батафсил рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

    28.02.2023, 22:04   Изоҳ (0)   4971
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркиядаги зилзиладан кейин вабо тарқалиши мумкинлиги маълум қилинди

    28.02.2023, 22:00

    БМТ: Яманнинг 21 миллиондан ортиқ аҳолиси гуманитар ёрдамга муҳтож

    28.02.2023, 20:20

    Туркияда зилзиладан 21 кун ўтиб, вайроналар остидан от қутқарилди (видео) 

    28.02.2023, 19:25

    Сунъий зилзила келтириб чиқариш мумкинми? Сейсмолог жавоб берди

    28.02.2023, 18:21

    “Ташрифни жуда интиқлик билан кутгандим”: Блинкен Қозоғистон президенти билан учрашди

    28.02.2023, 17:29

    Песков АҚШ давлат котиби Блинкеннинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифига муносабат билдирди

    28.02.2023, 16:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.