Туркиядаги зилзила оқибатида жабрланганларга ёрдам бериш учун борган Ўзбекистон ФВВ ходимлари 25 февраль куни ватанга қайта бошлади.
![](/static/2023-02-25 01.43.56.jpg)
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси хабарига кўра, Туркияда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари олқишлар билан кузатиб қўйилган.
6 февраль куни ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияга жўнатилганди. Дастлабки рейсда 100 нафар қутқарувчи билан биргаликда махсус жиҳозлар, кинологик гуруҳлар ва инсонпарварлик ёрдами ҳам юборилган.
Туркияда қидирув-қутқарув ишлари бошлангандан буён, яъни 7 февраль кунидан ўзбекистонлик қутқарувчилар томонидан 30 нафардан ортиқ фуқаро вайроналар остидан қутқарилиб, 100 нафардан ортиқ ҳалок бўлганлар олиб чиқилди.
Изоҳ (0)